Фото: АиФ
Терапевт, ревматолог, дерматолог, уролог, психолог, шунингдек, физика ва математика бўйича фан докторлари бетоб бўлиб қолишганида қандай чоралар қўллашларини айтишди.
Ўзим бетоб бўлиб қолсам, беморлар билан мулоқотни чеклайман, қўлларимни тез-тез совунлаб ювиб, ниқоб тақиб юраман. Грипп профилактикаси учун барчага эмланишни тавсия қиламан. Агар касалликни юқтиришга улгурган бўлсангиз, дам олинг, суюқликни кўпроқ ичинг. Шахсан менга лимон қўшилган қайноқ сув маъқул.
Йен Неллиган,
терапевт
терапевт
Мазам қочса шундай йўл тутаман:
- Кунига олти-саккиз стакан сув ичаман.
- Одатдагидан бир-икки соат эрта уйқуга ётаман.
- Касалликни енгиллатиш учун рецептсиз бериладиган дориларни қабул қиламан.
- Жинсий алоқа мумкинмас.
- Қўлларимни тез-тез юваман.
Роберт Маклин,
ревматолог
ревматолог
Энг асосийси — профилактика, шунинг учун ҳар йили гриппга қарши укол оламан. Кундалик тартиб ва жисмоний фаолликка амал қиламан. Шундаям гриппни юқтириб олсам, С витамини ва рух қабул қиламан. Айрим тадқиқотларга кўра, булар касаллик ўтишини енгиллаштираркан.
Энтони Росси,
дерматолог
дерматолог
Касаллик таътилига камдан-кам чиқаман. Кунига еттита операциям бор, ҳатто дам олиш куним ҳам йўқ. Оддий шамоллашни оёқда туриб ўтказаман: дори ичиб, ниқоб тақаман. Агарда грипп бўлиб қолсам, бошқаларга юқмасин деб уйда қоламан.
Жамин Брамбхатт,
уролог
уролог
Касал бўлиб қолсам, ўзимга касал бўлишга рухсат бераман. Унча шошилинч бўлмаган ишларни кейинга қолдираман, ишчанлигимни сал сусайтираман. Стресс даражасининг пасайиши — иммун тизими учун фойдали. Яна организмимга диққат билан қулоқ тутиб, у нимани талаб қилса, шуни бераман.
Жанетт Рэймонд,
психолог
психолог
Мен докторман, аммо шифокор эмасман, шунга қарамай, иситма бошланганидан кейин энди бир нима қилиш кечлигини тушунаман. Касаллик симптомларига қарши курашишга уринаман, организмим ўзи бир қарорга келишини бир-икки ҳафта кутаман.
Алекс Клоц,
доктор, физик
доктор, физик
Математик тадқиқотларда сизнинг мақсадингиз — муаммони ечимга эга бошқа муаммога таққослаб кўришдир. Агарда сиз касал бўлиб қолдингизми, шунчаки эсланг: охирги марта қандай тузалиб кетгансиз, математик нуқтаи назардан сиз соғайишингиз аниқ.
Мэттью Заремский,
доктор, математик
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
доктор, математик
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин