Қиш фаслида шамоллаш касалликларининг олдини олишда боланинг қандай кийинганлиги катта аҳамиятга эга. Фарзандингизнинг соғлиғи тўғри танланган кийимга ҳам боғлиқ.
Болани кўчадаги об-ҳаводан келиб чиқиб кийинтириш лозим. Ўзбекистонда қишдаги ҳароратни қуйидаги диапазонларга бўлиш мумкин:
5 даража илиқ — 5 даража совуқ: бундай ҳароратда боланинг кийими синтепонли коржома (комбинезон), колготка, узун енгли футболка, жун патакли иссиқ пойабзал, ип газламали пайпоқ, иссиқ қўлқоп ва жун қалпоқдан иборат бўлиши лозим.
5 — 10 даража совуқ: болага юқоридаги кийимларга қўшимча равишда синтетика ёки ип газламадан бўлган водолазка, юпқа пайпоқ устидан эса яна жун пайпоқ ҳам кийдириш зарур.
10 — 15 даража совуқ: бундай ҳавода боланинг устки кийими капюшонли тивит (пуховой) комбинезондан иборат бўлиши керак. Иссиқ пойабзални этикка алмаштиринг, қўлқопнинг ҳам қалинини кийдиринг.
Болани об-ҳавога мослаб кийинтирган бўлсангиз-да, кўчага чиққанда унинг аҳволидан хабардор бўлиб туринг, токи у қизиб ёки совиб кетмасин.
Агар:
- бола совуқдан шикоят қилмаса;
- юзлари қизарган бўлса (демак қон айланяпти);
- орқаси, қўл панжаси салқин бўлиб, муздек бўлмаса;
- юзи ва бурни салқин бўлиб, муздек бўлмаса — боланинг аҳволи жойида демакдир.
Агар:
- боланинг юзи оқариб, бурни қизарса;
- бўйни, қаншари, қўл панжасининг тепа қисми совуқ бўлса;
- бола совуқдан шикоят қилса — демак у совуқ еган.
Бундан ташқари, боланинг терлаб ва қизиб кетганини қуйидаги белгилар орқали аниқлаш мумкин:
- боланинг қўллари ва оёқлари иссиқ бўлади;
- бўйни ва орқаси нам ва иссиқ бўлади;
- 8 даража совуқ пайти ҳам боланинг юзи иссиқ бўлади.
Қизиб кетган ёки совуқ еган болани зудлик билан уйга олиб кириш лозим. Оёқлари музлаган бўлса, қўшимча жун пайпоқ кийдиринг ёки аксинча оёғи терлаган бўлса, пайпоғини бошқа қуруқ ва енгилига алмаштиринг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
АҚШда амалдорлар Трамп туфайли оммавий равишда хусусий секторга кетиб қолмоқда
Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Байден ва Макрон Ливанда сулҳ эълон қилишга тайёрланмоқда