Бўлар-бўлмасга асабийлашмаслик учун профилактика мақсадида нерв тизимини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бериш зарур.
«Нерв тизимини ёқтирган машғулотлар ёрдамида ҳам мустаҳкамласа бўлади», — дейди россиялик шифокор-психотерапевт Борис Богомислов.
Улар нафақат ёқимли иш билан банд бўлишга, балки кун давомида йиғилиб қолган зўриқиш ва салбий фикрлардан қутулишга ҳам кўмаклашади. Нерв зўриқишига қарши курашишда турли муолажалар қўл келади: ҳар кунги гимнастика (айниқса, эрталаб), контраст душ, сузиш.
Шунингдек, Жекобсон бўйича нерв-мушак релаксация усули бор. У жуда оддий бўлиб, хоҳлаган одам бажариши мумкин. Машқ турган ёки ўтирган ҳолда бажарилади. Вазифа – бутун танадаги мушакларни максимал даражада зўриқтириш. Юз, бўйин, елка, қўл, тос, оёқ – буларнинг ҳаммаси кучли зўриқтирилиши зарур.
Масалан, юз мушакларини пешанани буриштириш ва тишланиш орқали зўриқтирса бўлади. Кейин ҳар нафас чиқарганда одам ўзини бўш қўйиши лозим. Буни бир неча марта такрорлаш даркор. Натижага эришиш учун мунтазам бажариб туришга тўғри келади. Бу нервларни мустаҳкамлаб, бўлар-бўлмасга асабийлашишдан асрайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин