
Швециялик олимлар ит ва мушук эгалари уйида ҳайвон боқмайдиганларга кўра 15-20 йил узоқ умр кўришларини исботлашди. Dagens Nyheter (Швеция) газетасининг ёзишича, ит ва мушуклар инсонларни стресслардан асрашади.

Айниқса итлар инсонга жуда ҳам кўп ижобий ҳиссиётлар тақдим этадилар. Бу эса соғлиққа, 40 ёшдан ошган инсонларга ижобий таъсир кўрсатади ва соғлиғини яхшилайди, стресс орқали келиб чиқадиган юрак ва қон томир касалликлари (инфаркт, хафақон)ни олдини олади.

Упсал университетининг профессори Туве Фалль 12 йил давомида бу бўйича тадқиқот ўтказган ва 40-80 ёшли юрак–қон томир касалликлари мавжуд шведларни ит ва мушук боқадиган ҳамда боқмайдиганларга ажратиб кузатган. Натижаларга кўра ит ва мушук боқадиган одамларда касаллик бўйича ўлим ҳолати 20% га кам эканлиги аниқланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар