12:02 / 15.02.2020
6 015

Қон босимини 15 дақиқада қандай тушириш мумкинлиги маълум қилинди

Қон босимини 15 дақиқада қандай тушириш мумкинлиги маълум қилинди
Фото: Fotolia /Andrei Tsalko
Мюнхендаги Техника университетининг Профилактика ва спорт тиббиёти маркази директори, Немис юрак жамғармаси илмий-маслаҳатлашув кенгаши аъзоси кардиолог Мартин Холле қон босимини дориларсиз туширишнинг усуллари ҳақида сўзлаб берди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, қон босимининг меъёрдан бироз ошиши ҳам томир ва юрак муаммоларига олиб келади. “Юрак мушаги юқори қон босими билан мунтазам курашишга мажбур бўлади, шу сабабли у тезроқ қувватсизланади”, деб айтган шифокор.

Холле қон босимини оширувчи учта асосий сабабни санаб ўтган: жисмоний юкламалар йўқлиги, нотўғри овқатланиш ва ортиқча вазн.

Шу сабабли ҳар куни очиқ ҳавода 15 дақиқа сайр қилиш қон босимини 5-8 мм симоб устунига камайтиради. Шунингдек, рационни ўзгартириш, мисол учун, колбаса ва нон ўрнига турли сабзавотлар истеъмол қилиш ҳам ёрдам беради. Ортиқча вазндан халос бўлиш лозим – ҳар бир ташланган килограмм юрак ва томирларга зўриқишни камайтиради.

Ушбу учта усул инсултлар ва юрак хуружлари ривожланиши ҳолатларини 50 фоизга камайтира олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қон босимини 15 дақиқада қандай тушириш мумкинлиги маълум қилинди