10:50 / 21.02.2020
5 767

Шифокор тавсияси: Кимларга иссиқ душ қабул қилиш мумкин эмас?

Шифокор тавсияси: Кимларга иссиқ душ қабул қилиш мумкин эмас?
Яуза клиникаси шифокор-терапевти Виктор Лишин қайси касалликларда иссиқ душ ёки ванна қабул қилиш керак эмаслиги ҳақида гапирди.
Дастлабки босқичда юрак-қон томир касалликларига чалинган одамлар бундай сув муолажалари вақтини 20 дақиқага чеклашлари керак. Ўртача ва оғир шаклдаги беморлар эса иссиқ душдан бутунлай воз кечиш керак.

Иссиқ душ қабул қилишга имкон бермайдиган яна бир касаллик – бу диабет.

Бундан ташқари, шифокор тери (дерматит, псориаз, тошмалар ва чандиқлар) касалликлари бўлган одамлар иссиқ сув муолажаларидан воз кечишга чақирди. Лишин ошқозон-ичак тизими касалликлари, биринчи навбатда, ошқозон яраси ёки гастрит, қайноқ сув мутлақо мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

"Ванна қабул қилаётганда, иссиқ сув қонни ички органларга фаолроқ боришга ундайди ва бу касалликларнинг кучайишига олиб келади", - деб тушунтирди мутахассис.

Варикоз ва тромбоз бўлганда, шунингдек, шамоллашнинг ўткир босқичида иссиқ душдан воз кечиш керак, - деб қўшимча қилди шикофор.
Лишин сўзларига кўра, сув процедуралари учун энг яхши ҳарорат 28-30 даража бўлиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шифокор тавсияси: Кимларга иссиқ душ қабул қилиш мумкин эмас?