14:50 / 07.03.2020
4 641

Коронавирусдан сақланишнинг энг зарур қоидалари

Коронавирусдан сақланишнинг энг зарур қоидалари
Ҳаммага маълумки бутун дунёда коронавирусга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда. Бугунги кунда дунёнинг 101 та давлатида жами 102 180 нафар беморларда «COVID-19» коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 57 389 нафари соғайган, 3491 нафари вафот этган.

Шу сабабдан ҳар биримиз ўзимизни ва яқинларимизни ушбу эпидемиядан асрашимиз, барча зарурий гигиеник қоидаларга қатъий амал қилишимиз талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, касалликнинг олдини олиш учун ҳар бир фуқаро қуйидаги тавсияларга амал қилиш керак:
- аввало, чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!
- зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!
- қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!
- фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!
- юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!
- уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!
- одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!
- шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!
- овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!
- иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Коронавирусдан сақланишнинг энг зарур қоидалари