Фото: Meduza
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бошқа тиббиёт ташкилотлари каби, коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш учун юзга (айниқса оғиз, бурун ва кўзларга) тегинмасликни тавсия қилмоқда. Ушбу маслаҳат ҳаво-томчи йўли орқали юқувчи кўплаб бошқа вирус ёки бактериялардан сақланишда ҳам қўл келади. Муаммо шундаки, турли маълумотларга кўра, одам ҳар соатда ўртача 16 мартадан 23 мартагача (!) юзига тегинади. Ва бу ҳаракатлар онгли равишда содир этилмайди. Шунинг учун, қуйида ушбу одатга қарши осон кечмайдиган курашда сизга ёрдам берувчи кўрсатмалар келтирилган.
«Менинг фикримча, «юзга тегинишни қандай тўхтатиш мумкин?» деган саволга жавоб бериш учун аввало бу одатнинг сабабини топишимиз керак», дея ёзади Когнитив терапия маркази психологи Татьяна Павлова.
У кун давомида ўзингизни нима безовта қилаётганини кузатиб, қайд этиб қўйишни ёки ёдда сақлашни маслаҳат бермоқда: қандай вазиятларда ва нега тез-тез юзингизга тегинасиз?
«Масалан, мен бунга алоқадор ўзимнинг ҳаракатларим тўғрисида ўйладим ва хаёлимга уч нарса келди: бурнимни тортганимда (совуқ/қуруқ ҳаво таъсирида), компьютерда ишлаётганимда иягимни қўлимга тираганимда ва бирор киши билан суҳбатга диққатимни қаттиқ қаратганимда юзимга тегинаман», деб ёзади Павлова.
Қисқача қилиб айтганда, турли тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одамлар ёқимсиз вазиятларда кўпроқ ўзларига (ва асосан юзларига) тегинишади — масалан, безовталикда ёки алдашга мажбур бўлишганда. Бундан ташқари, агар одам диққатни жамлашни талаб қиладиган нарсадан чалғиса, бу кўпроқ содир бўлади.
Бундай ҳолатлар сонини камайтиришга ҳаракат қилинг
Албатта, айтишга осон, лекин барибир стрессли вазиятлар сонини камайтириш ёки уларга бўлган муносабатни ўзгартириш наф келтиради (бунинг учун албатта психолог ёки психотерапевт маслаҳатига эҳтиёж туғилади). Интернетда чалғитувчи омиллардан халос бўлиш йўллари ҳақида жуда кўп китоб ва мақолалар етарли.
Яхшиямки, баъзида қўзғатувчи ҳолатлар яққол аён бўлади ва улардан халос бўлиш жуда осон. Масалан, кичик бир тадқиқотда қуруқ, таъсирчан терига эга одамлар юзларига кўпроқ тегиниши аниқланди. Хулоса — намлантирувчи воситалардан фойдаланинг ва вазиятни яхшилашнинг бошқа усулларини топишга ҳаракат қилинг. Агар муаммо иш кунининг охирида қуриб қоладиган линзаларда бўлса, сунъий кўз ёш ёрдам бера олади. Агар гап доим юзга тушиб турадиган сочлар ҳақида кетса, нима қилиш кераклигини биласиз.
«Мен ҳар доим қўл остимда салфетка олиб юришни ва бурнимни қўллар билан эмас, улар билан артишимни назорат қила оламан, — дейди психолог Татьяна Павлова. — Иш жойингизни жиҳозлаш (бел учун ёстиқ сотиб олиш, фитболда ўтириш, тик турувчи иш жойини ташкил қилиш ва ҳоказолар) ва суҳбатлар пайтида сизнинг қўлингизни банд қилувчи фиджет-ўйинчоқ сотиб олиш қулайроқдир».
Онгни ишга солинг
Агар ушбу усуллар ёрдам бермаса ёки сизни қўзғалишга мажбур қилувчи омиллар аниқ бўлмаса ва беихтиёр равишда юзингизга тегинишни давом эттирсангиз, керакли пайтда ўзингизни тўхтатмасангиз, онг ёрдамга келади яъни сизнинг ҳаракатларингиз, ҳис-туйғуларингиз ва фикрларингизга эътиборни кучайтиради. Ушбу ҳолатни машқ қилиш мумкин, жумладан медитация орқали.
Сўнгги дақиқада ҳам ўзингизни тўхтатишга ёрдам берадиган майда найранглар мавжуд.
Пардоз қилинг (аёллар учун)
Баъзи камтарона маълумотлар ва шахсий тажрибалар шуни кўрсатадики, пардоз суриш жило берган бўёқ ва кремларни бузмаслик учун қўлларни юздан узоқроқ тутишга ёрдам беради.
Махсус сайтдан фойдаланинг
Do Not Touch Your Face (Юзингга тегма) деб номланган сайт сизни камера орқали кузатиб боради ва қўлларингиз юзингиз томон интилиши билан тўхташингизни сўраб овоз беради.
Қўл ҳаракатларини эътиборга олинг
Жараёнга эътиборни жалб қиладиган ва уни инсонга янада кўримли қиладиган ҳамма нарса фойдали бўлади, деб ёзади психолог. New York Times қўллар учун хушбўй ҳидли совун ва намлантирувчи воситалардан фойдаланишни тавсия қилади, BuzzFeed қўлларингизга ёрқин ёрлиқ ёпиштиришни ёки қўлқоп кийишни, бўйнингизга қўлингиз юз томон ҳаракатланаётганда тегиб ўтадиган ҳажмли шарф ўраб олишни маслаҳат бермоқда. Шунда, кутилганидек, инсон ноодатий нарса юз бераётганини тушунади.
Ўзингизни койиманг
Онглилик ҳукм чиқармасликни ҳам ўз ичига олади. Агар яна юзингизни тегинишни хоҳлаётганингизни сезсангиз, ўзингизга нисбатан ғазабланиш фақат стрессга олиб боради, у эса юзингизга тегиниш истагини янада орттиради.
Агар чидаб бўлмаса, юзингизга тегинаверинг — фақат тоза қўллар билан.
Аслида, муаммо одамнинг юзига тегинишида эмас, балки унга ифлос қўллар билан тегинишдадир. Шунинг учун, доимо қўлингизни ювиб юринг ёки антисептик гелдан фойдаланинг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди