09:13 / 21.03.2020
16 760

Сексолог хиёнаткор эркакларнинг асосий белгисини айтди

Сексолог хиёнаткор эркакларнинг асосий белгисини айтди
Ўз ташқи кўриниши ва чиройига ҳаддан зиёд эътибор берадиган эркаклар бошқаларга қараганда хиёнат қилишга кўпроқ мойил бўлади. Бу ҳақда НСН’га берган интервьюсида шифокор-психотерапевт, сексолог Александр Полеев маълум қилди.

Унинг фикрига кўра, эркакларда гўзал бўлиб кўриниш хоҳиши ва хиёнат қилишга мойиллик ўртасидаги боғлиқлик мавжуд.

Сартарошхоналарга тез-тез борадиганлар - бу ҳаддан зиёд ўзларига қарайдиган эркаклардир. Улар орасида, гўзаллик салонларига камдан-кам ташриф буюрувчиларга қараганда, жазмани бор эркакларнинг фоизи шубҳасиз юқори” – деб ҳисоблайди Полеев.

Айрим эркакларда соқол мўйларининг қаттиқлиги, уларда тестостерон юқорилиги туфайлидир, дея таъкидлайди эксперт.
Эҳтимол, шунинг учун улар кўпроқ хиёнат қилиши мумкин”, - деб тахмин қилди у.

Полеев таъкидлашича, шунга ўхшаш тенденция кийим-кечак дўконларига тез-тез борадиган эркаклар орасида ҳам кузатилади.
"Статистикага кўра, у ерга тез-тез борадиган эркакларда аёллари кўп бўлади", - дейди сексолог.

Шунинг учун бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарурлиги талаб қилинади, чунки ўзига қараш истаги билан эҳтимол, эркак ўз севгилисига ёқишни хоҳлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сексолог хиёнаткор эркакларнинг асосий белгисини айтди