23:52 / 27.03.2020
11 682

Коронавирусни даволашда тавсия этилган дорилар рўйхати эълон қилинди

Коронавирусни даволашда тавсия этилган дорилар рўйхати эълон қилинди
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 коронавирусни аниқлаш ва даволашда тавсия қилинадиган энг дорилар рўйхатини эълон қилди. Бу Россия ССВ томонидан чиқарилаётган тавсияноманинг 4 –таҳрири бўлиб унга бир қатор янги препаратлар номлари киритилган.

Россиялик мутахассилар доимий равишда хорижлик ҳамкасабалари билан мулоқотда бўлиб, коронавирусни даволашда энг самарали чоралар борасида фикр алмашмоқдалар, дейилган хабарда.

Атипик пневмонияга чалинган беморларни кузатув натижасида бир неча дори восталарини ўзаро бириктирилган ҳолда фойдаланиш самарали деб топилган. Хусусан бу Лопинавир + ритонавир, хлорохин, гидроксихлорохин ва интерферонлардир, - дейилган хабарда.
Шунингдек COVID-19ни даволашда самарали деб ҳисобланган ва айни дамда клиник синовдан ўтаётган дори воситалари орасида умифеновир, ремдесивир, фавипиравир каби дорилар бор.

Айни дамда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 465 минг кишини ташкил қилган, вафот этганлар сони 21 кишидан ошган. Россияда коронавирусга чалинганлар сони 1036 кишини ташкил қилмоқда. Шундан 703 киши – Москвада.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Коронавирусни даволашда тавсия этилган дорилар рўйхати эълон қилинди