08:48 / 31.03.2020
3 609

Коронавирус: Ўзбекистон ва жаҳондаги вазият, 31 март (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон ва жаҳондаги вазият, 31 март (инфографика)
Бугун, 31 март (мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 17-куни)га келиб, Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар жами сони 150 нафарга етди. Шулардан етти нафари соғайиб кетган, икки нафари вафот этган.

Айрим мамлакатларга солиштирадиган бўлсак, айни пайтда қўшни Қозоғистонда 302 нафар, Қирғизистонда 94 нафар кишида коронавирус аниқланди. Коронавирусни юқтириш бўйича Туркияда — 10 827, Жанубий Кореяда — 9 661, Россияда — 1 836, Украинада — 548 та ҳолат қайд этилди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё миқёсида шу пайтгача коронавирус энг кўп аниқланган мамлакатлар: АҚШ (160 мингдан зиёд) ва Италия (100 мингдан ошди). Кейинги ўринларда Испания (85 195), Хитой (82 198, аммо бу мамлакатда аксарият беморлар тузалиб кетган) ва Германия (66 711 киши). Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия (11 591) ва Испания (7 340)да қайд этилди.

31 март кунининг айни дақиқаларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 781 979 нафарга етди, шундан 37 606 нафари вафот этган, 164 753 нафар бемор соғайиб кетган.

Айни пайтда дунёнинг 178 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Коронавирус: Ўзбекистон ва жаҳондаги вазият, 31 март (инфографика)