17:38 / 05.04.2020
2 191

Олимлар коронавирус пандемияси оммавий вазн ортишига олиб келишини прогноз қилди

Олимлар коронавирус пандемияси оммавий вазн ортишига олиб келишини прогноз қилди
Фото: Pixabay
Диeтологларнинг фикрича, пандемия одамларда оммавий вазн ортишини келтириб чиқаради. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
«Ушбу ҳолат кам ҳаракатли ҳаёт тарзи ва уйда кўп овқат истеъмол қилиш билан боғлиқ», — дейилади хабарда.

Буюк Британиялик диeтолог Женнифер Обертнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда одамлар стресс ҳолатида, бу эса уларни носоғлом овқатланишга ундайди.
Мутахассислар карантин пайтида одамларга аввалги тана вазнини сақлаб қолиш жуда қийин бўлишини айтмоқда.

«Ортиқча вазн тўплаш ҳаммамизда кузатилади. Ҳатто карантинда спорт билан шуғулланишга ҳаракат қилаётганларда ҳам», — дейди франциялик тренер ва диeтолог Жулиан Мерсье.

Вазн ортиши болаларга ҳам тааллуқли. Ота-оналар ўз фарзандларига кўчада тенгдошлари билан ўйнашлари ўрнига уйда ширинликлар ёки «зарар»ли маҳсулотлар ейишга рухсат беради.
Мутахассислар ортиқча вазн тўпламаслик учун кун тартибига риоя қилиш ҳамда уй шароитида спорт билан шуғулланишни тавсия қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар коронавирус пандемияси оммавий вазн ортишига олиб келишини прогноз қилди