11:04 / 11.04.2020
3 853

Ўзингиздаги раҳбарлик брендини такомиллаштиришни бошланг

Ўзингиздаги раҳбарлик брендини такомиллаштиришни бошланг
ЛИДЕРНИ НАТИЖАСИГА КЎРА БАҲОЛАШАДИ
натижа эса одамлар лидерга ишонч билдиришганидагина юзага чиқади. Муваққиятли лидер қиёфаси айни шу - икки томонлама ишончга асосланиб намоён бўлади. Лидер ўзининг шундай барқарор қиёфасини сақлаш учун бир неча маслаҳат мавжуд.

ИБРАТ БЎЛИНГ.
Раҳбар айтаётган гап-муҳим, унинг қилаётгани эса ундан-да муҳим. Одамлар ваъда бериб, ўз сўзининг устидан чиқувчи раҳбарнинг ортидан эргашишади. Муддатида бажарилмаган ишлар, эҳтимолки, бошқарувнинг уқувсизлигига тўла-тўкис далолат бўлмас, лекин бошқаларга ибрат бўла олмаслик айнан шундан дарак беради.

ФИКРИНГИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНГ.
Раҳбарнинг асл қиёфаси мушкул дамларда ўзини қандай тутишида кўринади. Оппортунизм (пролетариатнинг манфаатларини буржуа манфаатларига бўйсундуришга, буржуа билан ҳамкорлик қилишга инқилобий кураш йўлидан воз кечишга ундовчи оқим) кўпгина раҳбарларни нобуд қилди. Лидер учун қатъият жуда муҳим. Яхши раҳбарлар - ўз қарашларида мустаҳкам туриб, ҳаракатларида бундан оғишмаган раҳбарлардир. Улар ҳамиша ҳам ғолиблар сафида бўлмасликлари мумкин, лекин одамлар уларнинг ким эканликларини, фикрларидаги моҳиятни яхши билишади.

УМИД ВА ИШОНЧ УЙҒОТИНГ.
Лидерлар одамларнинг ўзларига ишонишлари учун уларга асос беришлари керак. Лидерлар истиқболга қараб келажакдаги имкониятларни кўришади. Кийин эса бўлганларини атрофдагилар билан бўлишади. Раҳбар келажакни кўра олиши ва ҳаммаси яхши бўлишига нисбатан ишончини намоён қила билиши керак.

UPGRADE | Biznes maktab

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўзингиздаги раҳбарлик брендини такомиллаштиришни бошланг