06:50 / 27.04.2020
3 566

Саҳарликка оджаҳури тайёрланг. Грузинча мазали таом рецепти

Саҳарликка оджаҳури тайёрланг. Грузинча мазали таом рецепти
Фото: Getty Images
Грузинчадан «оила» деб таржима қилинадиган ушбу таом дарҳақиқат барча оила аъзолари учун айни муддао.
Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
мол гўшти — 900 гр;
картошка — 800 гр;
пиёз — 300 гр;
қизил, аччиқ булғори қалампири — 1 дона;
анор — 50 гр;
туз — 1 чой қошиқ;
таъбга кўра мурч;
сариёғ — 50 гр;
ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:
1. Гўштни, тахминан, 4 см қалинликда тўғранг.
2. Товани қиздириб, ўсимлик ёғи солинг ва тўғ​ралган гўштни баланд оловда тилларанг бўлгунича қовуринг.
3. Кейин оловни пасайтириб, сув солинг ва димлаб қўйинг.
4. Картошкани йирик қилиб тўғранг.
5. Картошкани алоҳида товада сариёғга солиб қовуринг.
6. Қолган сабзавотларни ҳам тўғранг.
7. Гўштни картошкага аралаштиринг, қолган сабзавот, кўкат ва зирворларни солинг.
8. Охирида кинза солинг ва 5 дақиқага димлаб қўйинг.
Ёқимли иштаҳа!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Саҳарликка оджаҳури тайёрланг. Грузинча мазали таом рецепти