1. Қон айланиши яхшиланади
Совуқ душ танада қон айланишини тезлаштиради. Бу юрак-қон томир тизими учун фойдали ва қон босими ошишида, веналарнинг варикоз кенгайиши каби касалликларнинг олдини олишда ёрдам бериши мумкин. Мияда қон айланишининг тезлашиши эса унинг бенуқсон ишлашига хизмат қилади.
2. Энг яхши антидепрессант
Адреналин ошиши ва переферик асаб толалари орқали содир бўладиган кўп сонли электр импульслари тушкунликка қарши кучли таъсир кўрсатади. Совуқ таъсирида симпатик асаб тизими фаоллашади ва организмда тушкунликни йўқотувчи ноадреналин деб номланадиган кимёвий модда ажралиб чиқиши кучаяди. Ва бу тушкунликни бартараф этади.
3. Тери ва сочларга яхши таъсир кўрсатади
Соч синишининг олдини олиш ва жилоланиши учун бошни совуқ сувда ювиш кераклигини эшитганмисиз? Иссиқ сув тери ва сочларни қуритиб юборади, совуқ сув эса эгилувчанлик хусусиятини оширади. Шунингдек, бош териси тиришишининг олдини олади.
4. Куч бағишлайди
Спорт машғулотлардан сўнг совуқ сувга шўнғийдиган ёки муздек душ қабул қиладиган спортчилар кейинги машғулотларда янада яхшироқ натижаларга эришишлари аниқланган. Совуқ сув жисмоний зўриққан организмни тез тикланиши ва кучга тўлишига ёрдам беради.
5. Руҳий қувватни оширади
Иссиқ сувни ўчириб совуқ сувда чўмильиш ёки муздай дарёга шўнғиш жасорат ва руҳий тайёргарликни талаб қилади. Танангизни бундай кутилмаган ҳолатга қанчалик кўп туширсангиз, у бошқа ўзгаришларга ҳам шунчалик осон кўникиб боради. Қисқаси, иродангиз мустаҳкамланади! “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди