“1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан оилаларни яраштириш, ишсиз қарздорларни ишга жойлаштириш, алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаётган қарздорларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этилиши ва алимент пулларини ўз вақтида тўланишига оид тарғибот-ташвиқот тадбирлари кенг амалга оширилмоқда.
Алимент тўловлари – бу авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Бугунги вазиятда ҳар биримиз фарзандимизни уйда сақлашга мажбурмиз. Алимент пуллари карантинда уйда қолаётган фарзанд учун муҳимдир.
Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 22.09.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.Самадов ундирувчи З.Закирова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун вояга етгунига қадар ойлик даромадининг ½ қисми миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг 1/3 қисмидан кам бўлмаган миқдорда ой сайин алимент ундириб бориш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.
Тарғибот тадбирлари давомида карантин даврида уйида қолаётган фарзандлари учун қарздор Ж.Самадов 30,5 млн. сўм алимент тўловларини ундирувчи З.Закировага тўлаб берди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди