11:30 / 08.06.2020
4 277

Озишга ёрдам берадиган зираворлар

Озишга ёрдам берадиган зираворлар
Фото: Harper’s Bazaar
Зираворлар нафақат таом, ширинлик ва салатларга ўзига хос таъм ва хушбўй ифор берувчи, балки касаллик ва вазн ташлашда ҳам фойдаси беқиёс маҳсулот ҳисобланади.

Кориандр (кинза)
Ҳинд ошхонасида муҳим рол ўйнайдиган, салат, гўштли ва сабзавотли таомларга қўшиб тайёрланадиган кориандр Лотин Америкаси, хусусан, Мексика ошхонасида ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Шунинг учун бўлса керак кориандр Мексика петрушкаси деб ҳам аталади. Ўтказилган тадқиқотларда аниқланишича, мазкур зиравор метаболизмни тезлаштириш хусусиятига эга бўлиб, уни таомларга қўшиб ейилса, вазн ташлаш осон бўлади.

Кардамон
Бир қанча тадқиқотлар натижасига кўра, кардамонни мунтазам истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини пасайиши ва организмдаги «ёмон» холестериннинг чиқиб кетишига сабабчи бўлади.

Куркума
Куркума организмдаги метаболизмни тезлаштириш хусусиятига эга. Бундан ташқари, вазн ташлаш мақсадида тутилган қатъий парҳездан кейин семириб кетмаслик учун ҳам ушбу зиравордан фойдаланиш яхши самара беради.

Долчин (корица)
Долчиннинг доривор хусусияти беқиёс экани сабаб ҳам азалдан халқ табобатида самарали фойдаланиб келинади. Мазкур маҳсулотни чорак чой қошиқ истеъмол қилишнинг ўзи организмдаги метаболизмни яхшиланиши, қондаги қанд миқдорини ошиб кетмаслигини таъминлайди. Бундан ташқари, овқат ҳазм бўлиши, энергия кўпайиши ва диққатни оширишда аҳамиятли бўлган долчиннинг атиги бир чой қошиғида 150 гр черникадаги антиоксидант бўлади. Долчин — калий, темир, мис, рух моддалари, шунингдек, А, B1, B2, B9, С, E, К витаминларга бой маҳсулот саналади.

Занжабил (имбир)
Занжабилнинг барра ёки қуритилган ҳолида ҳам фойдаси беқиёс. Метаболизмни яхшилаш, иштаҳани камайтириш, шунингдек, иммунитетни кўтаришда аҳамиятли. Мазкур маҳсулот организмни турли зарарли моддалардан тозалаш хусусиятига эга бўлган калий манбайи ҳисобланади. Яна бир қизиқ факт, занжабил — денгиз касаллигига қарши самарали восита сифатида ҳам яхши маълум.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озишга ёрдам берадиган зираворлар