13:52 / 09.06.2020
2 823

Сизга савол бор!

Сизга савол бор!
“Ҳаёт! Нима ўзи у? Бизга нима учун берилади? У банкдан олинган кредитга ўхшайди. Унинг фоизи бизнинг ғам-ташвишларимиз бўлса, эришган ютуқларимиз кредитдан олинган фойда!”.

Оббо! Шу фалсафий фикрлар жонга тегди. Ўзи аслида жуда ажойиб ҳажвияни каллада пишитгандим. Аммо афсуски, бир палакат илҳом ва кайфиятимни нақ белига тепди. Нима эмиш мен ғирт фойдасиз инсон эмишман. Атрофга қара, ҳой, кўзингни оч каттароқ, аслида қани ўша фойдали одамларинг дегим келди.

Дунё аслида манфаат устига қурилган-ку. Мисол учун, келинчакларни кузатганмисиз: ўз онаси ойи эмишда, қайнонаси ойижон бўларкан. Нега? Чунки келинларнинг ёзилмаган қонунлар китобининг 334-саҳифасида бу сўзни келин-қайнона муросаси ҳақидаги бўлимида асосий стратегия сифатида тилга олинади.

Яна ўша “китобда” келиннинг ойиси қизим борган жойида қайнонасига авторитет оберсин деб, рўйхати бир дафтарни тўлдира оладиган буюмларни қизига қўшиб жўнатади. Бу ҳолатда уч томонлама манфаатдорлик.(келин, келиннинг шўрлик онаси ва қайнона).

Баъзи алп эркакларимизни-ку манфаат борасида ўз режалари бор. Фойда деган жойда анчайин туйғулар аразлаб кетади: виждон, ғурур, меҳр, ... Қолганини давом эттирингчи. Муносабатлар фойда устига қурилади, соф туйғулар эса бошқа қалб излаб кетади. Уларнинг ишдаги раҳбари ва ҳамкасб дўстига қилаётган муомаласини солиштириб кўрганмисиз? Бу ерда ҳам манфаат ва фойда югуриш мусобақасида биринчи ўринни олган спортчи кабидир.

Ээээ, яна шунақа гапларга ўралашиб қолдимми?! Ҳа-аа бугун ҳеч нарса ёза олмайман шекилли. Бироқ сизга бир саволим бор: сиз КРЕДИТИНГИЗНИ нимага сарфлаяпсиз?

Муаллиф Дилором Бегматова

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сизга савол бор!