"Apple" компанияси биринчи чоракда 29,6 миллиард доллар фойда кўрди

Apple компанияси биринчи чоракда 29,6 миллиард доллар фойда кўрди. Янги iPhone 17 смартфонларига бўлган талаб рекорд даражада ўсди, натижада компаниянинг умумий даромади 111,2 миллиард долларга етди. Бош директор Тим Кук бу натижаларни компания тарихидаги энг яхши кўрсаткичлардан бири деб атади. Жорий йилнинг сентябрь ойида Жоҳн Тернус Apple бош директори лавозимини эгаллайди.
Apple компанияси янги iPhone 17 смартфонларига бўлган рекорд даражадаги талаб ҳақида маълум қилди. Сўнгги чоракда компаниянинг даромади 111,2 миллиард долларни, соф фойдаси эса 29,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бош директор Тим Cоок март ойида якунланган чорак натижалари компания тарихидаги энг яхшиси бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, барча мамлакатларда iPhone савдоси икки хонали кўрсаткичларга ўсган.
Шунингдек, хизматлар кўрсатиш бўлими ҳам ўзининг тарихий максимумига эришди. Ушбу молиявий ютуқлар раҳбарият ўзгариши арафасида эълон қилинди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида 50 ёшли Жоҳн Тернус Apple бош директори лавозимини эгаллайди. Тим Cоок эса йил охирида ўз ўрнини топшириб, директорлар кенгашининг ижрочи раиси сифатида фаолиятини давом эттиради.






























Изоҳлар 0
…