"Samsung" компаниясининг чиплардан тушган фойдаси 50 баробар ошди

"Samsung" компаниясининг чиплардан тушган фойдаси 50 баробар ошди
Қисқача

"Samsung" компаниясининг микросхемалардан олинган фойдаси 50 баробарга ошди, бу жорий йилнинг биринчи чорагида рекорд даражадаги даромадни ташкил этди. Сунъий интеллект технологияларига сармоялар киритилиши туфайли хотира чипларига бўлган талаб ва нархлар кўтарилмоқда. Компания мижозлар билан кўп йиллик шартномалар имзолаб, етказиб беришни кафолатлашга ҳаракат қилмоқда. Январь-март ойларида чиплар бўлинмасининг операцион фойдаси 53,7 триллион вонни (36,15 млрд доллар) ташкил этди.

"Samsung Элеcтрониcс" компанияси жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича рекорд даражадаги даромад ҳақида ҳисобот берди. Микросхемалар савдосидан олинган фойда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 бараварга ошган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания вакиллари мижозларнинг сунъий интеллект технологияларига киритаётган сармоялари туфайли хотира чипларига бўлган талаб ва нархлар кўтарилишини кутмоқда.

Дунёнинг энг йирик хотира чиплари ишлаб чиқарувчиси етказиб беришни кафолатлаш мақсадида мижозлар билан кўп йиллик шартномалар имзоланганини маълум қилди. "Samsung" хотира чиплари бўлинмаси раҳбари Ким Чжежун таҳлилчиларга берган баёнотида, ҳозирги вақтда маҳсулот етказиб бериш ҳажми мижозлар талабидан сезиларли даражада ортда қолаётганини таъкидлади.

Компания прогнозларига кўра, 2027 йилда талаб ва таклиф ўртасидаги тафовут 2026 йилга қараганда янада кенгаяди. Янги заводлар қуриш учун узоқ вақт талаб этилиши сабабли, сунъий интеллект ривожи фонида таклиф чекланганлигича қолади.

Январь-март ойларида чиплар бўлинмасининг операцион фойдаси 53,7 триллион вонни (36,15 млрд доллар) ташкил этди.

Яқин Шарқдаги можаролар ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатмаган, чунки компания хомашё манбаларини диверсификация қилган ва зарур захираларни шакллантирган. Бироқ нефть нархининг ошиши транспорт харажатларининг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.

Молиявий натижалар эълон қилингач, "Samsung" акциялари қиймати жорий йилда умумий ҳисобда 88 фоизга ўсди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар