14:55 / 18.06.2020
4 080

Озишда югуришдан ҳам самаралироқ бўлган спорт машғулотлари

Озишда югуришдан ҳам самаралироқ бўлган спорт машғулотлари
Фото: Train for gain
Ортиқча вазн нафақат ташқи кўринишингиз, балки ўзингизни қандай ҳис қилишингиз асосийси эса саломатлигингизга таъсир ўтказмай қолмайди. Соғлом бўлиш, ўзингизга бўлган ишонч ва ҳаётий қувват ортиши учун ҳам спорт билан шуғулланишни бошлашингиз керак. Қандай машқлар тез вазн ташлашга ёрдам беришини билмаётганлар учун қуйида маълумотлар бериб ўтамиз.

1. Арқонда сакраш
Арқонда сакраш сизга болаларга хос машқ бўлиб туйилиши мумкин, лекин унинг ҳақиқатан ҳам озишга ёрдами катта. Сакраш бир соатда 1000 калория эришига олиб келади, лекин ижобий натижа вазнингиз оғирлиги ва сакраш частотангизга боғлиқ бўлади. Керак экан, деб бирданига бир соат тўхтамай сакраш тавсия қилинмайди. Орада танаффус билан бироз дам олиб, кейин яна давом эттиринг.

2. Сузиш
Сузиш нафақат вазн ташлаш, балки чиниқиш, тетиклашиш учун ҳам самарали ҳисобланади. Бир соат давомида кичик танаффуслар билан сузган инсонда 800 калория эриши мумкин. Ушбу спорт тури соғлигидаги муаммо ёки жароҳат сабаб югура олмайдиган, лекин вазн ташлашни истаганлар учун айни муддао.

3. Велосипед
Велосипедда ҳаракатланиш қон айланишининг яхшиланиши, ўпка ва юрак учун фойдали ҳисобланади. Велосипед учишда қанча калория эриши ҳаракат тезлиги ва давомийлигига боғлиқ бўлади.

4. Батутда сакраш
Батутда сакраш соатига 600 калория эришига олиб келади. Фақат сакраш давомида техника хавфсизлигига амал қилиш, ёш ва саломатликни инобатга олиш керак.

5. Эшкак эшиш
Эшкак эшиш спорти соатига 700 калория эришига сабаб бўлади. Бу спорт билан шуғулланишга ҳаммада ҳам шароит бўлмаслигини инобатга олиб, альтернатив сифатида тренажор машқларини бажариш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озишда югуришдан ҳам самаралироқ бўлган спорт машғулотлари