Фото: Getty Images
Қуйидаги берилган тавсияларга амал қилсангиз, келгуси иш ҳафтангиз мазмунли ва самарали бўлишига эришасиз.
Жисмоний машқлар
Кунлик энергия таъминланиши ва хушкайфиятда юриш учун кунни жисмоний машқлар билан бошлаш тавсия қилинади. Машқлар турлича бўлиши — хона ичида, ҳовлида бажарилиши, шунингдек, кўчада, тоза ҳавода югуриш ҳам мумкин. Асосийси эса эринмаслик ва вақт ажратиш. Унутманг саломатликнинг ташқи кўринишга таъсири катта.
Сув ичишни унутманг
Эндигина уйғонган организмнинг тетиклашиши учун бир стакан сувнинг аҳамияти беқиёс. Кун давомида сув ичишни канда қилмаслик терининг намлиги йўқолмаслиги ва тиниқ кўринишига сабаб бўлади.
Гигиена ва гўзаллик
Гигиеник муолажалар ҳар бир аёл ёки қиз учун индивидуал бўлади. Бу эса одат ва қанча вақт сарфланиши билан боғлиқ. Лекин контраст душ қабул қилиш ҳаммага тавсия қилинади. Бу иммунитет ва тери тонусининг яхшиланиши, тонгдан энергияга тўлишнинг кафолати ҳисобланади.
Юз парвариши
Юз терисини биринчи тозалаш кейин намлантириш ва озиқлантириш зарур. Бунинг учун уй шароитида табиий ниқоблардан фойдаланиш ёки сифатли косметикаларни қўллаш мумкин.
Нонушта қилиш
Ташқи кўринишингиз истеъмол қиладиган маҳсулотлар билан боғлиқлигини унутманг. Айнан фойдали нонушта сизни кун бўйи кўтаринки кайфиятда бўлишингиз, бўшашиб қолмаслигингизга сабаб бўлади. Шу сабаб ҳам ҳар куни нонуштани ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилинг.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Рўзиқул Бердиев: "12 та мағлубиятсиз серия қайд этгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият"
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда