21:38 / 05.07.2020
6 865

Қайси маҳсулотлар гўшт ўрнини босиб, органимзни оқсил билан таъминлай олади?

Қайси маҳсулотлар гўшт ўрнини босиб, органимзни оқсил билан таъминлай олади?
Фото: Harper’s Bazaar
Оқсиллар иммунитет мустаҳкамланиши, ҳужайраларнинг ўсиши, ривожланиши ва қайта тикланишини таъминлайди. Ўсимликларда оқсиллар гўшт ва сут маҳсулотларига қараганда анча камроқ миқдорда мавжуд. Шунга қарамасдан, ўсимлик оқсилларининг таркиби зарур аминокислоталар тўпламидан ташкил топган, демак организмнинг оқсилларга бўлган эҳтиёжини қисман ёки тўлиқ қондира олади. Гўштдан бошқа яна қандай маҳсулотлар оқсилга бой маҳсулот ҳисобланади? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

Дуккакли маҳсулотлар
Дуккакли маҳсулотлар ўсимлик оқсилининг кони ҳисобланади. 1 порция қизил ясмиқ (чечевица) таркибида 18 гр, қизил ва қора ловияда эса 14 гр оқсил бўлади. Бундан ташқари дуккакли маҳсулотлар витамин B, магний, калий, темир ва клетчаткани ўз ичига олади. Бу эса овқат ҳазм бўлиши, ичакларнинг соғлом бўлишини таъминлайди.

Гречка
Гречка соғлом ҳаёт кечиришни истаган ҳар қандай киши учун энг мақбул вариант ҳисобланади. Ушбу маҳсулот таркибида кўп миқдордаги оқсилдан ташқари, витамин ва минераллар, клетчатка ҳамда секин ҳазм бўладиган углеводлар мавжуд. Гречкадан тайёрланган таом тўқ тутади ва кун бўйи тетик бўлишга сабабчи бўлади.

Фото: Harper’s Bazaar
Киноа
Оқсилга лиммо-лим бўлган киноа омега-3 кислотасининг ҳам манбаси ҳисобланади. Ушбу маҳсулотни сабзавотлардан тайёрланган салатга қўшиш ёки ўзидан қуритилган ўт ва саримсоқ қўшиб, алоҳида таом тайёрлаш мумкин.

Соя
Аллергияси бўлмаган кишилар учун соя ҳайвон оқсили ўрнига энг яхши альтернатив бўла олади. Соя табиатдаги барча аминокислоталарни ўз ичига олган ягона ўсимлик ҳисобланади. Шу сабаб ҳам уни сут ва гўшт маҳсулотлари ўрнига ейиш мумкин. Бундан ташқари мазкур маҳсулот — C, E, K, B витамин​лари, калий, магний ҳамда фосфорнинг кони.

Қовоқ уруғлари
Қовоқ уруғлари ўсимлик оқсили, шунингдек, клетчатка, тўйинмаган ёғ кислоталарини ўз ичига олган маҳсулот саналади. Уруғлар организмни барча зарур озиқа моддалари билан тўйинтиради ва шунинг ҳисобига унинг истеъмолидан кейин анча вақтгача очлик ҳисси сезилмайди. Унда тез ҳазм бўладиган углеводлар деярли бўлмагани сабаб қондаги қанд миқдорининг кескин ошишига олиб келмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси маҳсулотлар гўшт ўрнини босиб, органимзни оқсил билан таъминлай олади?