20:13 / 12.07.2020
3 448

Ҳамма гап пулдами? Пул бўлмаса-чи?

Ҳамма гап пулдами? Пул бўлмаса-чи?
Фото: bbc.com
Ҳамма гап пулдами? Пул бўлмаса-чи? - Йилига $75000 доллар ишласангиз, ҳаётингиз, умрингиздан рози бўласизми? Қанча пулингиз бўлса, ўзингизни дунёдаги энг бахтли инсон, деб ҳисоблайсиз? Олимлар эса, жавобини топишибди...

"Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди" ёки "Бахт пулга сотилмайди", деган қараш ўзбеклар орасида ҳам кенг тарқалган.
Америкалик қатор тадқиқот муаллифлари эса, бугун буткул бошқача фикр ва хулосада.

Уларнинг айтишларича, пулингиз қанча кўпайса, ўзингизни шунча бахтли, бахтиёрроқ ҳис қилиб бораверасиз.
2010 йилги бошқа бир тадқиқотда эса, инсон йилига $75000 доллар топишни бошласа бас, ҳаётидан қониқиш ҳосил қилади-қўяди, деган хулосага келинган.

Аммо, янги тадқиқот муаллифларига кўра, бахтлилик, бахтиёрлик масаласида топган пулингизнинг чек-чегараси йўқ.
Олимларнинг илмий ишлари шу кунларда Америка психологлар уюшмасининг журналида чоп қилинган.

Унда муаллифлар ўз хулосалари камида аҳолининг муайян қатлами учун рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат эканини даъво қилишган.
Тадқиқот муаллифларидан бири бўлган психолог Жин Твенж Сан-Диего университетида ишлайди.

У The Conversation сайтида ўзининг бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашган. Маълум бўлишича, ҳозирги аҳвол аввалгисидан кўра фарқли. Яъни, бугун одамлардаги бахтлилик, бахтиёрлик ҳисси, туйғуси кўпроқ топаётган пули, қилаётган даромадига боғлиқ.

Агар, тадқиқот хулосасига таянилса, ҳозир пулга кўпроқ бахт сотиб олиш мумкин.
Олимлар бу каби хулосага келиш учун ёши 30 дан катта бўлган 40 минг америкаликнинг фикри, қарашини ўрганишган.

Манба: bbc.com

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳамма гап пулдами? Пул бўлмаса-чи?