Фото: Cosmopolitan
Овқатланиш ва истеъмол маҳсулотлари мавсумга қараб фарқли бўлиши мумкин. Ёзда нонуштага нима истеъмол қилиш керак? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.
1. Мевалар А, C, калий, фосфор ва бошқа бир қанча витаминлар кони бўлгани билан кунлик микроэлементларнинг барчаси билан таъминлай олмайди. Шу сабаб ҳам кальций ва оқсилни бошқа маҳсулотлардан қабул қилиш тавсия қилинади.
Оқсил — ҳужайралар ташкил топишида аҳамиятли ҳисобланади. Қуйидаги маҳсулотлар эса оқсилнинг кони ҳисобланади: сут маҳсулотлари ва тухум ҳайвон оқсилига, ёнғоқлар, дон ва уруғлар эса ўсимлик оқсилининг манбасидир.
Оқсилга бой ва мазали нонушта тайёрлаш учун, сули ёрмаси ва резаворларни аралаштириб, ёнғоқ қўшиш ёки круассан ва олмали шарбат ичиш тавсия қилинади.
Творог ва бодом қўшиб тайёрланадиган «запеканка», асал ва грейпфрутли шарбат ҳам аъло вариант.
Кальций
Кальций нафақат суякларни мустаҳкамлаш, балки яллиғланиш ҳамда аллергияга қарши самарали ҳисобланади. Кальцийга бой нонушта тайёрлаш учун, пишлоқ, ёнғоқ, творогдан фойдаланиш тавсия қилинади. Масалан, творог ва кўкатларни қўшиб тост тайёрлаш ва грейпфрутли шарбат истеъмол қилиш ёки мак қўшиб пиширилган кекс ва цитрусли шарбат билан нонушта қилишингиз мумкин.
2. Оғир ва ёғли бўлмаган маҳсулотларни фойдали табиий маҳсулотлар билан алмаштириш тавсия қилинади. Масалан, колбаса орнига‘ товуқ филеси, қовурилган тухум ўрнига сабзавотлар қўшиб омлет тайёрлаш мумкин. Шунингдек, цитрусли шарбатлар холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беришини унутмаган ҳолда, тонгда апелсин ёки грейпфрутли шарбат ичиш тавсия қилинади.
Фото: Cosmopolitan
3. Нонушта рационингиздан тери саломатлиги учун муҳим бўлган буғдойдан тайёрланган нон ва резаворлар ўрин олиши керак.
Фото: Cosmopolitan
4. Иссиқ мамлакатларнинг таомномасидан илҳомланинг. Масалан, Испанияда қиздирилган нонга саримсоқ суртиб, помидор ва зайтун қўшиб истеъмол қилиш одатий нонушта ҳисобланади. Ичимлик сифатида эса испанлар апелсин шарбати ёки қаҳва ичишни афзал билади.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?