Фото: «istockphoto.com»
Сўнгги пайтларда нон ва бошқа ун маҳсулотлари инсон организми учун зарарли экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Лекин улардан бутунлай воз кечиб бўлмайди. Масалан, жавдар, жўхори, биринчи навли ундан тайёрланадиган нонлар жуда фойдали. Ҳақиқатан ҳам, оппоқ, юмшоқ, оғизга солганда хамирга айланиб қолувчи оппоқ нонлар эса соғлиқ учун салбий таъсирга эга. Ушбу маҳсулотни истеъмол қилмаслик нафақат саломатлик учун, балки ҳамёнга ҳам фойда келтириши мумкин.
Хўш, кундалик рациондан оқ нон чиқариб юборилса, инсон организмида қандай ўзгаришлар вужудга келади?
Вазн ташланади
Оқ нон жуда юқори колорияли маҳсулот ҳисобланади. Атиги 100 грамм оқ нон 200-300 ккал энергия қийматига эга. Афсуски унинг 2 грамми ҳужайраларда, қолган қисми эса сезиларли даражада сон, бўкса ҳамда қорин қисмида ёғ шаклида тўпланиб бораверади. Шунингдек, бу каби нонлар таркибида гликемик индекс мавжуд бўлиб, у шоколадли батонлардан анча юқори. Шунинг учун ҳам, айнан оқ нон тановул қилгандан сўнг ҳеч қанча вақт ўтмай очлик ҳиси пайдо бўлаверади.
Фото: «istockphoto.com»
Маълумотларга кўра, оқ нондан воз кечганларнинг 70 фоиздан кўпроғи дастлабки икки ҳафтадаёқ сезиларли даражада вазн ташлаган. Бу семизликдан азият чекаётганлар учун энг яхши тавсия.
Фото: «istockphoto.com»
Теридаги тошмалар йўқолади
Инсон териси ҳар томонлама унинг парҳезига боғлиқ, нотўғри ва бетартиб овқатланиш ортидан юзда турли хил тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча ҳуснбузар ва қора доғлар оқ нон таркибидаги елимшиқ (клейковина) моддаларга тананинг реакциясидир. Афсуски у танадан чиқиб кетмай, ичак деворларига ёпишиб қолади. Бундай пайтда дарҳол косметолог ҳузурига чопмай, аввал овқатланиш режасини назоратга олиш афзал. Оқ нон ва бошқа ун маҳсулотининг истеъмоли тўхтатилиши билан юз сезиларли даражада тозаланади.
Овқат ҳазм қилиш жараёни яхшиланади
Асосан, овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолар ичакдаги ҳужайралар яхлитлигини бузадиган елимшиқ (клейковина) миқдорининг кўпайиши ва организм учун жуда зарур бўлган элемент – сертолаларнинг етишмаслигидан келиб чиқади. Барча қора нон маҳсулотларида бириктирувчи тўқималар мавжуд, фақатгина олий навли ундан тайёрланадиган маҳсулотларда ушбу бирикма мавжуд эмас. Организмда бириктирувчи тўқималар меъёрида бўлиши учун бир кунда 5-6 бўлак қора нон истеъмол қилиш керак.
Фото: «istockphoto.com»
Қувват янада ортади
Оқ нон рациондан чиқарилгандан сўнг кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилинса, организмда энергия миқдори ортиб боради. Шунингдек, таомномага жўхори уни, сули ёрмаси ҳамда гречка маҳсулотларини қўшиш фойдали ҳамда улар тананинг умумий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Бундан ташқари, бўлаётган ўзгаришлар миянинг ишлашига ижобий таъсир қилади. Хотира яхшиланиб, диққатни жамлашда қийинчилик бўлмайди.
Очлик ҳисси йўқолади
Инсон нафақат ширинлик ёки зарарли нарсаларга, балки оқ нонга ҳам ўрганиб қолиши мумкин. Оқ нон истеъмолидан сўнг қонда шакар миқдори ортади ва ундан инсулин гормони ҳосил бўлади. Агар бир бўлак нон тановул қилинса, организм яна талаб қилаверади. Натижада муддатидан олдин очлик ҳиси пайдо бўлади.
Ёшлик тарк этмайди
Агар оқ нон таркиби яхшилаб ўрганиб чиқилса, унинг таркибида деярли озуқавий моддалар йўқ. Витаминга бой бўлмаган маҳсулотлар эса танани ёш ва янгидек бўлишига йўл қўймайди. Шунинг учун ҳам нонни севувчи ёшлар тенгдошларига қараганда анча катта кўринади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Қозоғистон президенти маҳаллийлаштирилган спортчилар сонини камайтиришга топшириқ берди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди