date
views 3 429

Энг фойдали озиқ-овқат маҳсулотларидан бири маълум бўлди

Энг фойдали озиқ-овқат маҳсулотларидан бири маълум бўлди
Тухум энг фойдали озиқ-овқат маҳсулотларидан биридир. АҚШнинг Даллас шаҳридаги Тиббиёт фанлар академик марказининг парҳезшунослари худди шундай фикрни илгари суришмоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, биргина тухумнинг ўзида 372 миллиграмм холестерин борлигига қарамай, ушбу маҳсулот оқсиллар, холин, темир, рух ва бошқа муҳим микроелементларнинг манбаи ҳисобланади.

Тухумлар холин, фолат ҳамда B12 витамини туфайли мия фаолияти ва саломатлигини яхшилайди, иштаҳани тартибга солади, шунингдек, ҳомиладорлик пайтидаги туғма нуқсонлардан ҳимоя қилади.

“Бундан ташқари, тухум таркибидаги D витамини туфайли кўришни яхшилайди, суякларни мустаҳкамлашга ёрдам беради”, дея таъкидлашмоқда олимлар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Энг фойдали озиқ-овқат маҳсулотларидан бири маълум бўлди