20:07 / 07.09.2020
2 620

Гуруч, бодом ва киви — тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган маҳсулотлар

Гуруч, бодом ва киви — тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган маҳсулотлар
Фото: «Тion»
Соғлом уйқу мия ва юрак фаолиятига таъсир кўрсатади, иммунитетнинг мустаҳкамланишида муҳим роль ўйнайди. Мутахассислар кунига 7-9 соат ухлаш кераклигини таъкидлайди, лекин иш ва шахсий ҳаётдаги муаммо ҳамда стресслар туфайли доим ҳам кераклича ухлашнинг иложи бўлмайди. Harper’s Bazaar бундай вақтда уйқу тинч ва кўнгилдагидек бўлишига ёрдам берадиган маҳсулотлар истеъмол қилишни тавсия қилади.

Бодом
Турли туман витамин ва минералларга бой бўлган қуритиб қовурилган 28 грамм бодомда кунлик меъёр ҳисобланган 18 фоиз фосфор ва катта ёшли инсон организми учун норма бўлган 23 фоиз B2 витамини бўлади. Шунингдек, уйқу гормони ҳисобланган мелатониннинг манбайи ҳисобланади. Уйқудан аввал бир сиқим бодом истеъмол қилиш тиниқиб дам олишни таъминлайди.

Курка гўшти
Энг фойдали гўшт маҳсулотларидан бир ҳисобланган, таркибида рибофлавин, фосфор ва селен бўлган курка гўшти уйқу гормони мелатонин ажралиб чиқиши учун аҳамиятли бўлган аминокислота — триптофанни ҳам ўз ичига олади. Ушбу маҳсулот протеинга ҳам бой саналади. Баъзи тадқиқотларда аниқланишича, кўп бўлмаган миқдордаги оқсил ҳам уйқу чақириши мумкин.

Мойчечакли чой
Мойчечакли чой — ўзининг тинчлантирувчи хусусияти билан яхши маълум. Уни истеъмол қилиш хавотирни камайтиради, иммунитет ва тери аҳволини яхшилайди. Қолаверса, таркибидаги антиоксидант — апигенин уйқусизликка қарши яхши самара беради.

Киви
Тўйимли шу билан бирга кам калориялилиги билан яхши маълум бўлган ушбу мева истеъмоли организмдаги холестерин ва овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Тадқиқот доирасида 24 нафар иштирокчи ҳар куни уйқудан икки соат аввал киви истеъмол қилган. Кузатиш натижасига кўра эса иштирокчиларнинг 42 фоизи тез уйқуга кетиши аниқланган. Бу кивининг уйқу меъёрида бўлишида аҳамиятли бўлган «бахт гормони» — серотонин ишлаб чиқаришни яхшилаши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Грек ёнғоғи
Таркибида 18 хил витамин ва минераллар мужассам бўлган мазкур маҳсулот, шунингдек, мелатонинга ҳам бой саналади. Ушбу ёнғоқни оз миқдорда истеъмол қилиш сизга уйқу билан боғлиқ муаммоларни ҳал бўлишига ёрдам бериши мумкин.

Гуруч
Фойдали хусусиятлари ва бир қанча витаминларга бой экани билан ўзига хос бўлган гуруч қондаги қанд миқдорини камайтиради ва уйқу яхшиланишига таъсир кўрсатади. Шифокорлар тиниқиб ухлаш учун гуручни уйқуга ётишдан бир соатдан кам бўлмаган вақтда истеъмол қилиш кераклигини таъкидлайди.

Лосось
Витамин D кони ҳисобланган лосось мия фаолиятини яхшилаш ва юрак касалликларининг олдини олиш хусусиятига эга бўлган омега-3 кислотасига ҳам бой ҳисобланади. Ушбу витамин ва кислоталарнинг умумлашмаси уйқунинг яхшиланишига таъсир кўрсатмай қолмайди. Лососни уйқудан аввал оз миқдорда истеъмол қилиш тинч ва узоқ уйқуни таъминлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гуруч, бодом ва киви — тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган маҳсулотлар