Фото: Harper’s Bazaar
Шакар организм учун зарарли бўлгани сабаб дунё парҳезшунослари ундан воз кечиш ёки ҳеч бўлмаганда кам миқдорда истеъмол қилиш кераклигини таъкидлайди. Мазали ва фойдали моддаларга бой бўлган араб хурмосини шакар ўрнига истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Қуритилган хурмонинг фойдаси нимада?
Қуритилган хурмо ўсимлик оқсили, клетчатка, B гуруҳи витаминлари ҳамда суяк ва қон томирлар саломатлиги учун муҳим бўлган K витаминининг кони ҳисобланади. Бундан ташқари, организм фаолияти учун аҳамиятли бўлган кальций, калий, магний, рух ва темир микроэлементларини ҳам ўз ичига олади.
Таркибидаги каратиноид ва полифенолларнинг миқдори кўплиги сабаб эса организмни зарарланишдан сақлайди. Ундаги табиий антиоксидантлар организмда оксидланиш, яллиғланиш ва эрта қариш жараёнининг олдини олибгина қолмай, организмни ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.
Клетчаткалар миқдорининг кўплиги сабаб хурмони мунтазам равишда истеъмол қилиш ҳазм жараёнини, ичаклар пересталтикасини яхшилайди ва ошқозон-ичак касаллигининг олдини олади. Қолаверса, мазкур мева юрак фаолияти учун ҳам фойдали. Унда K витамини мўл экани сабаб қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, таркибидаги моддалар организмда «яхши» холестерин ишлаб чиқарилишини яхшилаб, «ёмон» холестеринни камайтиради.
Қандай зарари бор?
Қуритилган хурмо заҳарли ва организм учун зарарли бўлган моддаларни ўз ичига олмайди, лекин унинг истеъмолида ҳам эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар йўқ эмас. Биринчидан, бошқа маҳсулотлар сингари у ҳам аллергия келтириб чиқариш мумкинлигини инобатга олиш керак. Иккинчидан эса етарлича калорияга эга мева бўлгани учун истеъмол қилганда калориянинг кунлик меъёрига амал қилиш лозим. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти