22:00 / 17.09.2020
3 602

Олимлар уйқуга тўймаслик яна қандай оқибатларга олиб келишини аниқлашди

Олимлар уйқуга тўймаслик яна қандай оқибатларга олиб келишини аниқлашди
Фото: «Inspiritpsychology.com.au»
Ҳаддан ташқари кам ухлайдиган одамлар кундалик воқеалардан завқ олиш имкониятидан маҳрум бўлишади. Британия Колумбияси университети психологлари 33 ёшдан 48 ёшгача бўлган икки мингдан зиёд кўнгиллида сўровнома ўтказгач, шундай хулоса келишган, дея хабар берди «Health Psychology».

Иштирокчилардан ҳар куни қанча ухлаши, кейинги куни ўзини қандай ҳис қилиши, аниқроғи, бирорта воқеа уларда қандай ҳис-туйғуларни уйғотгани сўралди.

Тунги уйқу етти соатдан кам давом этганда кейинги куни иштирокчи аввал қувонч бағишлаган воқеа-ҳодисалардан камроқ завқ олиши ойдинлашди. Бироқ одам тўйиб ухлаган заҳоти ўша воқеалардан яна хурсанд бўла бошлаган.

«Одамлар бирорта ижобий туйғуни ҳис қилганда, масалан, қучоқлаганда ёки вақтини табиат қўйнида ўтказганда одатда ўзларини бахтиёр ҳис қилишади. Бироқ одатдагидан камроқ ухлаган одамларга ҳатто ёқимли воқеалар ҳам завқ бағишламай қўяди», — деди психология кафедраси доценти Нэнси Син.

Олимларнинг таъкидлашича, уйқунинг давомийлиги билан жиззакилик ва тушкунлик каби салбий кечинмалар ўртасида боғлиқликни топа олишмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар уйқуга тўймаслик яна қандай оқибатларга олиб келишини аниқлашди