07:37 / 23.09.2020
3 722

Беш минг қадам пиёда юрган одам соғлом бўлади

Беш минг қадам пиёда юрган одам соғлом бўлади
Фото: “Халқ сўзи”
Давлатимиз раҳбарининг Яшнобод туманига ташрифи давомида туманда кекса ёшдаги кишилар пиёда юриши, бу эса саломатликка катта фойдаси борлиги алоҳида таъкидланган эди. Шу билан «5 минг қадам пиёда юриш» акцияси ташкил этилди.

Ушбу тадбир соғлом турмуш тарзининг ажралмас қисми бўлгани учун ҳам бошқа ҳудудларда мунтазам ўтказиб бориш тавсия этилган эди.

Учтепа туманидаги Лутфий сайилгоҳида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан «5 минг қадам пиёда юриш» акцияси уюштирилди. Унда ҳудуддаги олтмишга яқин маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг кекса-фахрий ишлари бўйича маслаҳатчилари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этди.

— Пиёда юрган одам ҳар томонлама соғлом, кайфияти ҳам юқори бўлади, — дейди «Катта Қаъни» маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Эргаш ота Ҳолқосимов. — Ҳар куни тонгда ва кечки пайт оила аъзоларимиз билан пиёда юришни канда қилмаймиз. Болаларим, набираларим ҳам шунга ўрганишган. Бугунги акция эса соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга хизмат қилади. Бундай тадбирларни тез-тез ўтказиш керак, деб ҳисоблайман.

Тадбирда иштирокчилар учун туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан турли куй-қўшиқлар ва кўнгилочар намойишлар ташкил этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Беш минг қадам пиёда юрган одам соғлом бўлади