“Мен рингда Америка учун жанг қилдим ва Америка учун олтин медални олдим. Ўша куни бир ресторанга кириб, буни нишонлашни истадим, аммо америкаликлар мени ресторандан қувиб чиқаришди. “Қора танлисан!” деб менга овқат беришмади. Алам билан соҳилда кезар эканман, Америка учун олган олтин медални дарёга улоқтирдим.
Масжидга келиб қолдим ва у ерда оқ танли билан қора танли бир сафда ўтирганини, бир-бири билан оға-инидек суҳбатлашишаётганини, бирга намоз ўқиб, кейин бир-бирини бағрига босаётганини кўрдим. Мен Исломни қабул қилишимни айтдим. Имом менга шаҳодат калимасини ўргатди.
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг қули ва элчиси эканига гувоҳлик бераман!
Мен чемпионлик шоҳсупасида туриб, йиғламагандим, ҳозир йиғладим. Чемпионлигимдан кўра ҳозир буюкроқ мартабада турганимни ҳис қилиб, йиғладим…”
Муҳаммад Али
Бу дунё роҳатин қўявер, ҳали
Жаннатнинг кўрки-ю жамолига тўй!
Азиз биродарим, Муҳаммад Али,
Худодан қўймасин, Американгни қўй!
Дарёга ирғитиб тўғри қиласан,
Олтин медаль – макри ёлғон дунёнинг.
Олтин конидан ҳам улуғ, биласан,
Ҳидоятли қалбинг, нурли иймонинг.
Тўғри, чемпионлик шоҳсупаси, бу –
Жаннатий ўрнингдан жарлар қадар паст.
Худосиз яшамоқ энг мудҳиш қайғу,
Иймон келтирганинг – энг мўътабар қасд.
Нодонлар коридир ирқчилик жанги,
У каслар ғамларга лим тўлгусидир.
Биласан, Билолнинг қоп-қора ранги,
Жаннатда ҳурларга хол бўлгусидир.
Шўрлик Амриқонинг амрига кўра,
Балки қора танли, бағри куюксан.
Мўъминлик қадрини Аллоҳдан сўра,
Унинг наздида сен зўрсан, буюксан!
Ҳақ билан гўзалдир ҳар икки олам,
Ҳақсиз ҳаёт увол, ҳар фурсат хазин.
Эй менинг қоратан оқкўнгил оғам,
Қалби қоралардан Худо асрасин!
Ботиржон Эргашев,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Бетербиев—Бивол реванш жанги санаси маълум бўлди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи