15:39 / 13.11.2020
4 348

Помидор шарбати кимларга фойдали ва кимлар уни истеъмол қилмагани яхши?

Помидор шарбати кимларга фойдали ва кимлар уни истеъмол қилмагани яхши?
Фото: SМ News
Помидор шарбати истеъмол қилган киши доим кучга тўла ва соғлом бўлади, деган тавсиялар жуда ҳам кўп учрайди. Ростан ҳам табиий шарбатлар жуда ҳам фойдали, мазали бўлишига қарамай, ушбу шарбат ҳаммага ҳам тўғри келавермайди ва шу сабаб ҳам уни қайси вақт истеъмол қилиш керак эмаслиги ҳақида маълумотга эга бўлиш керак.

Тадқиқотларда помидор шарбатининг ички аъзолар фаолиятига ижобий таъсир қилиши аниқланган. Фақат бунинг учун табиий ва бошқа кимёвий қўшимчаларсиз бўлиши керак.

Помидор таркибидаги моддалар ҳужайралар қаришини секинлаштиради, янгиланишига таъсир қилади. Таркибидаги пектин моддаси организмни тозалаш хусусиятига эга. Қондаги холестеринни камайтиради.

Шарбат истеъмолидан кейин овқат ҳазм жараёнини яхшилайдиган ферментлар ишлаб чиқарилишини яхшиланади ва шу сабаб ҳам ич қотишининг олдини олади. Шунга қарамасдан, меъёрни билиш керак. Агар кунига 1 литрдан кўп ичилса, организмда салбий ўзгариш кузатилиши, бунинг оқибатида эса киши ҳолсизланиб қолиши, оғриқ сезилиши мумкин. Меъёридан ортиқ истеъмол қилинса, фойдасидан зарари кўп бўлади. Бундай шарбатда шавел кислотаси кўп бўлади ва шу сабабдан ҳам сийдик-таносил аъзолари касалликлари безовта қиладиган кишиларга эҳтиёт бўлиш тавсия қилинади.

Ошқозон-ичак яраси бўлган, кислотаси баланд ва ошқозон ости безида яллиғланиш жараёнида муаммолари бўлган ва овқатдан заҳарланганларга тавсия қилинмайди.

Агар бундай муаммолар бўлмайдиган бўлса, помидор шарбати вазн ташлашга ёрдам беради. 100 грамм ичимлик 20 килокалорияни камайтириши мумкин, бунинг учун туз ва шакар қўшмасдан истеъмол қилиш керак. Помидор шарбатини овқатдан ярим соат аввал истеъмол қилиш лозим.

Уч ёшгача бўлган болаларга помидор шарбати умуман ман қилинади. У ошқозон ва ичакда муаммолар, шишлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ҳомиладор аёлларга агар ножўя кўрсатма бўлмаса, истеъмол қилиш орқали керакли микроэлементларни ўзлаштиришга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Помидор шарбати кимларга фойдали ва кимлар уни истеъмол қилмагани яхши?