23:23 / 23.11.2020
4 569

Афсусланмай десангиз: 70 ёшда соғлом бўлиш учун 40 ёшда нималарга эътибор бериш керак?

Афсусланмай десангиз: 70 ёшда соғлом бўлиш учун 40 ёшда нималарга эътибор бериш керак?
Фото: Zebrа CBD
40 ёшдан кейинги саломатлик «копилка»га ўхшайди. Турмуш тарзи ёки одатга киритилган ҳар қандай нарса 30 йил ўтиб ўзини намоён этади. Кўпроқ нималарга эътибор қаратиш ҳақида «Домашний очаг» журнали маълумот бериб ўтади.

Тўйиб ухлаш
Уйқу бузилиши, гормонлар ишлаб чиқарилишида муаммолар юзага келиши, ҳазм жараёнининг ёмонлашиши, депрессия ривожланиши ҳамда юрак қон-томир касалликларининг келиб чиқиш хавфи юқори экани билан боғлиқ экани сабаб ҳам кўпроқ тиниқиб ухлаш зарур ҳисобланади. Шу боис суткасига 8 соат, қоронғи ва ҳарорати унча иссиқ бўлмаган хонада ухлашга ҳаракат қилинг.

Кўпроқ сув ичинг
40 ёшдан кейин метаболизм сусайишни бошлайди, уни аввалгидек фаол ишлаши учун эса кўпроқ суюқлик ичиш керак. Қолаверса, сув буйраклар, тери ҳамда мия учун ҳам муҳим. Агар сизга кун давомида 1,5-2 литр сув ичиш қийин бўладиган бўлса, таркибида суюқлик кўп бўлган мева ва сабзавотлар: цитрус мева, помидор, тарвуз, бодринг, булғори қалампири ва кўкат истеъмол қилинг.

Жисмоний фаоллик
Фаол турмуш тарзи ва спорт билан шуғулланиш одат тарзингиз бўлса жуда ҳам яхши. Аммо иложи борича бу билан чекланиб қолмаслик керак. Гап шундаки, 35 ёшдан кейин мушаклар ва суякларда ўзгаришлар кузатила бошлайди. Уларни мустаҳкамлигини ошириш учун эса ҳафтада бир кун бўлса ҳам кучлироқ машқлар билан шуғулланиш керак бўлади.

Кўпроқ оқсил истеъмол қилинг
Оқсиллар метаболизмнинг яхшиланиши, мушаклар учун зарур ҳисобланади. Рационингизда ҳам ҳар гал овқатланганда таом ёки егулик таркибида оқсил бўлишига эътибор қаратинг. Шунда у организмга тез сингади ва яхши самара беради.

Шифокор текширувидан ўтинг
Статистика маълумотларига қараганда, ҳар саккизинчи аёл кўкрак бези саратонига дуч келади. Шу сабаб ҳам 40 ёшдан кейин доимий равишда аёллар шифокори кўригидан ўтиб туриш ва кўрсатмаларига биноан таҳлил ва текширувларни амалга ошириш керак. Қолаверса, ривожланишини олдини олиш учун ўзингиз ҳам касаллик билан боғлиқ симптомлар кузатилса, бефарқ бўлманг.

Юрагингиз ҳақида қайғуринг
40 дан кейин бефарқ бўлмаслик керак бўлган касалликлардан бири юрак касалликлари ҳисобланади. Статистика маълумотига қараганда, ҳар учинчи аёл юрак хуружидан вафот этади. Шунингдек, айнан аёлларда бошқа касалликларга ҳам хос бўлган специфик симптомлар сабаб ташхис қўйиш қийинчилик келтириб чиқаради ёки янглишишга сабаб бўлади. Мунтазам равишда ультратовуш (УЗИ) ҳамда кардиограмма текширувидан ўтинг, шифокор кўрсатмасига амал қилинг, қон босими ва ундаги қанд миқдори меъёрида бўлишига эътибор беринг.

Теридаги ўзгаришларни кўздан қочирманг
40 ёшдан кейин теридаги хол ва холга ўхшаш доғларни дерматолог шифокорга кўрсатиб туриш керак. Қолаверса, терини нафақат ёзда, балки бошқа фаслларда ҳам доимий равишда қуёшнинг ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилиш муҳим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Афсусланмай десангиз: 70 ёшда соғлом бўлиш учун 40 ёшда нималарга эътибор бериш керак?