18:34 / 24.11.2020
4 675

Қовоқ уруғининг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?

Қовоқ уруғининг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Фото: Getty Images
Нафақат қовоқнинг ўзи, балки унинг уруғлари ҳам соғлиқ учун фойдали ҳисобланади. Барча учун бирдек зарур бўлган қовоқ уруғлари тўйимли ҳамда витамин ва минералларга бойдир.

Чорак стакан қовоқ уруғида камида 15 грамм соғлом ёғлар ва 8-10 грамм юқори сифатли оқсиллар мавжуд. Шу билан бирга қовоқ уруғи юқори энергия қийматига эга, унинг калория миқдори 150 грамм.

Маҳсулотнинг таркибий бойлиги
Қовоқ уруғининг инсонлар учун энг муҳим бўлган хусусияти шундаки, унинг таркибида магний ва бошқа минераллар мавжуд. Шунингдек, қовоқ уруғи ёғи марганец, мис, темир ва руҳнинг манбаси ҳисобланади. Магний яхши кайфият ва мустаҳкам уйқуни таъминласа, марганец − коллаген синтези, бириктирувчи тўқима ва суякларнинг соғлиғи учун жуда муҳимдир. Темир танада кислород айланишини, синк − иммунитетни, мис эса энергия ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Булар қовоқ уруғининг организм учун фойдали хусусиятларининг фақат бир қисмидир.

Антиоксидантлар
Қовоқ уруғлари, айниқса, аёллар учун фойдали ҳисобланади. Сабаби унинг таркибида E витаминининг юқори миқдори мавжуд, у антиоксидант хусусиятига эга. Шунингдек, каротеноидлар яллиғланишни ва сурункали касаллик хавфини камайтиради. Бундан ташқари кўплаб мутахассислар простатитни даволашда қовоқ уруғидан фойдаланишни тавсия қилади.

Соғлом ёғлар
Асал билан қовоқ уруғи анчадан буён болалар ва вазни кам бўлган катталар учун озуқавий қўшимча сифатида ишлатилади. Қовоқ уруғининг хусусиятларидан бири − унинг таркибида фойдали ёғларнинг кўплиги билан боғлиқ. Ушбу маҳсулот омега-3 кислоталарининг энг яхши манбаси ҳисобланади, шунингдек, алфа-линоленик кислота ҳам мавжуд. Таркибдаги ёғ кислоталари юрак, қон-томирларини яллиғланиш ва касалликлардан ҳимоя қилади.

Қонда шакар миқдорини барқарорлаштиради
Қандли диабетга чалинган беморлар учун қовоқ уруғининг энг биринчи фойдаси − қондаги қанд миқдорини назорат қилиш. Қовоқ уруғини ҳар куни истеъмол қилиш инсулин ишлаб чиқаришни яхшилашга ёрдам беради ва касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиради.

Қовоқ уруғи гижжаларни йўқотади
Қовоқ уруғидан болалардаги гижжаларни йўқотишда фойдаланиш ажойиб ғоя. Таркибида кукубритин моддаси паразитлар учун заҳарли бўлиб, инсон танасига хавф солмайди.

Қовоқ уруғлари зарарли бўлиши мумкинми?
Вазн масаласида жон куйдирадиганлар учун қовоқ уруғининг ягона зарари юқори калория бўлиши мумкин. Уларга кундалик равишда 100 граммдан кўп бўлмаган уруғ истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, қовоқ уруғи меъда ширасининг юқори кислоталилиги ва бошқа ошқозон-ичак касалликлари учун хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам уруғнинг фойда ва зарарларини таққослаган ҳолда уларни рационга киритиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қовоқ уруғининг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?