07:35 / 11.12.2020
3 587

Картошка, қаҳва ва сариёғ. Озаётганлар учун безарар бўлган маҳсулотлар

Картошка, қаҳва ва сариёғ. Озаётганлар учун безарар бўлган маҳсулотлар
Фото: Freepik
Парҳезшунос мутахассисларнинг маълум қилишича биз зарарли деб ҳисоблаб истеъмол қилишдан тийиладиган маҳсулотлар аслида унчалик зарарли эмас, қайтага фойдали бўлиши ҳам мумкин.

Картошка
Картошка юрак саломатлиги учун муҳим бўлган маҳсулот ҳисобланади. Ушбу сабзавотда юрак фаолияти учун муҳим бўлган микроэлемент – калий мавжуд. Шунингдек, яхши ва ёмон холестеринни меъёрлаштириш хусусиятига эга бўлган C ва B6 витамини ҳамда кўплаб клетчаткани ўз ичига олади. Фойдасини сақлаб қолиш учун уни қайнатиб ёки печда пишириш керак.

Қаҳва
Ҳомиладор аёллар ва 2 турдаги қандли диабети бор беморлар ушбу ичимликдан тийилгани яхши. Қолганлар учун эса кунига бир ёки икки финжон қаҳва ичиш фойдали бўлади. У жигарни сирроздан ҳимоя қилишга ёрдам беради, баъзи саратон турлари ривожланиш хавфининг олдини олади. Бундан ташқари, қаҳва депрессияда яхши самара беради, кайфиятни кўтаради ва ўзингизни тетик ҳис қилишингизга ёрдам беради.

Сариёғ
А витамини кўриш қобилиятининг равшанлиги, E витамини гормонлар синтезининг меъёрда бўлиши, K витамини эса иммунитет яхшиланиши, буйрак фаолияти учун ҳамда кальций ва D витаминининг организмга сингиши учун муҳим саналади. Ушбу витаминларнинг барчаси эса сариёғ таркибида бўлади. Гап шундаки, уларнинг бари ёғ билан қўшилганда организмга яхши сингади.

Паста
Қомат бузилиши ёки семириб кетишдан қўрқиб, паста ейишни бас қилишга ҳожат йўқ. Чунки пастанинг қаттиқ буғдойдан тайёрлангани таркибида кўплаб фоли кислота ва селен борлиги сабаб семиртирмайди. Сифатли ва тўғри танланганидан тайёрланган таом фойдали клетчатка ва витаминларнинг кони бўлади ва ундан воз кечиш ярамайди.

Ёнғоқ
Калория ва ёғларга бой эканлигига қарамай, ёнғоқда оқсил ва клетчаткалар, юрак қон-томир ва мия фаолияти учун муҳим бўлган витаминлар лиммо-лим бўлади. Таркибидаги ёғ ҳам саломатлик учун унчалик зарарли эмас. Монотўйинган ўсимлик ёғлари витамин ҳамда фойдали моддаларнинг организмга сингиши, шунингдек, қон томирлари мустаҳкамланишида муҳим роль ўйнайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Картошка, қаҳва ва сариёғ. Озаётганлар учун безарар бўлган маҳсулотлар