Фото: Freepik
Аёллар учун 300 мг магний суткалик меъёр ҳисобланади. Организм, саломатлик учун муҳим бўлган ушбу модданинг етишмаганидан дарак берадиган аломатлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Асабийлашиш
Сал нарсага ҳам асабийлашиш ва кутишга тоқат бўлмаслиги магний етишмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки асаб тизимининг тўғри ишлашида ушбу модданинг аҳамияти катта.
Стресс
Доимий ва кучли равишда хавотирланиш, салбий кечинмаларни ҳис қилинганда, қондаги адреналин миқдори ортади, буйрак усти безларидан стресс гормони кортизол кўп миқдорда ажралиб чиқади. Магний эса бу борада ёрдам бера олади.
Тунда томир тортишиши
Магний етишмаганда кечаси болдир мушакларининг тортиши, оёқда оғирлик ҳис қилиниши мумкин. Магний, кальций алмашинувида иштирок этади ва организмда қанча кам бўлса, шунча томир тортишиш каби ҳолатлар кўп бўлиши мумкин.
Тиниқиб ухламаслик
Организмга уйқу етишмаганда киши ухлашга ҳам эрталаб уйғонишга ҳам қийналади. Уйқусизлик, асаб тизимига магнийнинг етишмаётганидан дарак берувчи яққол симптомлардан саналади.
Юракнинг тез уриши
Аритмия, юрак уришинг бошқачароқ туйилиши магний дефицитидан далолат беради. Магний ҳужайраларда натрий ва кальций балансини меъёрда бўлишига ёрдам беради ва тўғридан-тўғри юрак қон-томир тизимига таъсир қилади.
Спиртли ичимлик
Ҳафтасига уч мартадан кўп спиртли ичимлик истеъмол қиладиганларда магний камайиши хавфи юқори бўлган кишилар ҳисобланади. Вино, пиво ва коктейллар пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга, магний эса суюқлик билан бирга организмдан тез чиқиб кетиши мумкин.
Қаҳва ва булочка
Углевод алмашинувида муҳим рол ўйнайдиган магний, глюкоза миқдорини назорат қилади. Қаҳва ичиш ва булочка сингари ширинлик истеъмол қилишни ёқтирадиганларда магний камайиш хавфи икки марта юқори. Пешоб ҳайдовчи қаҳва ва углеводлар магнийнинг организмдан тез чиқиб кетишининг гарови.
Ортиқча вазн
Организмга калий ва магний етишмаганда моддалар алмашинуви бузилади. Оқсил, ёғ ва углеводлар организмга тўғри сингмайди, метаболизм секинлашади.
Терининг оқариши
Магний қон айланишининг меъёрда бўлиши учун аҳамиятли саналади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?