Фото: Freepik
Саломат ва ташқи кўринишида муаммо бўлмаслиги, ортиқча вазн ҳамда хавфли касалликларга дуч келмаслик учун ҳар куни биттадан олма истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Саратон хавфини олдини олади
Чекадиган ёки чекишни эндигина ташлаганлар, айниқса, кўпроқ олма ейиши керак. Италиялик олимларнинг аниқлашича, олмани мунтазам равишда истеъмол қиладиганларда ўпка саратони кам кузатилади. Шунингдек, олма истеъмоли кўкрак, ошқозон ва йўғон ичак саратонининг ҳам олдини олади.
Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради
Таркибида клетчаткаларнинг мўл экани сабаб ҳам овқат ҳазм бўлиши, хусусан, глюкозани қонга сингишини секинлаштиради. Олма ёки нок билан тушлик қилинганда, қандли диабетга чалиниш хавфи 18 фоизга камаяди.
Милклар учун фойдали
Олмани тишлаб чайнаганда тиш ва милклар учун аҳамиятли табиий сўлак ажралиб чиқади ҳамда ушбу сўлак бактерияларга ҳам қарши таъсир қилади.
Инсультни олдини олади
Клетчаткаларга бой бўлган 200 грамм олма инсультга чалиниш хавфини 32 фоизга камайтиради. Бундан ташқари, олмани черника ва узум билан қўшиб ейилса, «ёмон» холестерин, ҳатто қон босимини ҳам меъёрлаштириш мумкин.
Озишга ёрдам беради
Таркибидаги мураккаб углевод ва клетчаткалар мўл бўлган олма овқат ҳазм бўлишини секинлаштириб, қоринни тўқ тутгани сабаб ҳам нафақат саломатлик, балки қомат учун ҳам аҳамиятли. Қолаверса, олмада ёғ эритиш хусусиятига эга бўлган қўшимча модда ҳам мавжуд.
Юқори миқдордаги холестеринни камайтиради
Олма таркибидаги пектин, артерияни шикастлаш ва ҳаёт учун хавфли бўлган касалликларга сабаб бўлиши мумкин бўлган қондаги «ёмон» холестеринни камайтиради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?