Фото: «Лиза»
Гўштни саломатлик учун фойдали деб бўлмайди, аммо бу ундан буткул воз кечиш кераклигини билдирмайди. Гўшт оқсил, B 12 ва темир моддасининг кони ҳисобланади. Организмда муаммо кузатилмаслиги учун тўғри овқатланишга риоя қилиш керак. Шифокорлар ликопчанинг тўртдан бир қисмида гўшт, қолганида сабзавотлар, дуккакли ҳамда ўсимлик маҳсулотлари бўлиши кераклигини таъкидлайди.
Фойдали:
Ёғсиз
Парҳезшуносларининг фикрича, таомни ёғсиз гўштдан тайёрлаш керак. Дўкондан таркибида ёғ 10 гр кўп бўлмаган гўшт харид қилиш керак. Овқат пишириш жараёнида эса ундаги ёғли бўлакни кесиб олиб ташлаш зарур.
Курка гўшти
Курка гўштида юрак, ҳазм жараёни, мия фаолияти умуман организм учун керакли бўлган барча моддалар мавжуд. Курканинг сони бошқа қисмларига нисбатан ёғли бўлишига қарамай, фойдали ва темир моддасининг кони саналади.
Товуқ гўшти
Тадқиқотларда товуқ гўшти вазнни меъёрда бўлиши ва киши ўзини яхши ҳис қилишида муҳим роль ўйнаши аниқланган. Оқ товуқ гўшти фосфор ва рибофлавиннинг, қизили эса рух моддасининг кони.
Ёғсиз мол гўшти
Мол гўшти оқсил ва озуқа моддаларининг манбайи. Агар унинг табиийсини танланса, антиоксидант ва E витамининг кони ҳамдир. Аммо кўмирда пиширилган гўштни истеъмол қилмаган яхши. Чунки бу саратон хавфини ривожланишига олиб келиши мумкин.
Зарарли:
Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари
Сосиска, колбаса сингари қайта ишланган гўшт маҳсулотларидан воз кечиш, ҳеч бўлмаса тийилишни билиш керак. Тадқиқотларда натрий ва тўйинган ёғларга бой бўлган ушбу маҳсулотларнинг йўғон ичак саратонини келтириб чиқариши маълум бўлган. Катта миқдордаги натрий юрак касалликлари, қандли диабет ва инсульт хавфини кўпайтиради.
Ёғли гўшт
Ёғли гўшт холестерин миқдорини ошириб, юрак-қон томир касалликлари хавфини ривожлантиради. Товуқ гўштининг териси ва болдири ҳамда ресторанлардаги стейклар ҳам ёғли ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди