Фото: Freepik
К витамини А, C ва E витаминларига қараганда унча машҳур бўлмаслигига қарамай, саломатлик учун бошқалардан кам бўлмаган фойдали ва муҳим саналади.
К витамини ҳақида
К витамин организм учун зарур бўлган озуқа моддаси ҳисобланади. У суякларни мустаҳкамлайди, кальций ва бошқа муҳим моддаларнинг ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради ва қоннинг ивиш жараёнида ҳам муҳим рол ўйнайди. Ушбу витаминнинг икки хил К1 ва К2 тури бор. Биринчиси ўсимлик иккинчиси эса ҳайвон маҳсулотларида бўлади.
Нима учун фойдали?
Юрак касалликлари ривожланишининг олдини олади
Кальций суяклар учун муҳим қон-томирлар учун эмас. К2 витамини артерияларда кальций тўпланишининг олдини олади ва бу орқали юрак қон-томир касалликларининг келиб чиқиш хавфини камайтиради.
Тишларни ҳимоя қилади
Остеокалсин тишларни кариес ва бошқа зарарланишлардан ҳимоя қилувчи асосий ҳимоя ҳисобланади, К витамини унинг фаоллашишини таъминлайди.
Суякларни мустаҳкамлайди
Вақт ўтиши билан суяклар мўртлашиб боради, К витамин меъёрда бўлганда эса организмда кальций синтези фаол бўлади. Бунинг натижасида суяклар мустаҳкамланади ва чиқиш-синишлар хавфининг олди олинади.
Қандай маҳсулотларда К витамини бўлади?
Ушбу витаминни БФҚ, яъни биологик фаол қўшимчалар кўринишида қабул қилиш ҳам мумкин, лекин таркибида К витамини бўлган маҳсулотларни таомномага киритиш ҳам фойдадан холи эмас. К витамин ёғда эрувчан бўлгани сабаб ҳам унинг организмга сингиши учун ёғлар зарур ҳисобланади.
Масалан, исмалоқ мазкур витаминга бой маҳсулот, лекин унга ёғ қўшилмаса, қанча кўп миқдорда истеъмол қилинса ҳам самара бўлмаслиги мумкин. Карам, брокколи, салат барги, соя, қовоқ ва қорағат сингари маҳсулотлар ҳам К витаминининг манбайи. Ушбу маҳсулотларни таркибида омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари бўлган маҳсулотлар билан қўшиб истеъмол қилиш керак. Уларнинг умумлашмасидан тайёрланган таом нафақат мазали, балки фойдали бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Брюс Лининг сирли ўлими тафсилотлари аниқланди
Италиядаги хушманзара қишлоқ Трамп бошқарувидан норози америкаликларга 1 доллардан уй таклиф қилмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи