Фото: Google Photos
Барча касалликларнинг табиий йўл билан даволаш усуллари мавжуд. Чой ҳам фойдали хусусиятлари билан ўнлаб касалликларга даво бўлиши исботланган. Асосийси, уй шароитида, осон йўл билан бу усулдан фойдаланиш мумкин. Қуйида чой шифо бўла оладиган касалликлар билан танишамиз.
Тирналган ва шилинган жойлар учун
Қора чой таркибидаги танинлар, антиоксидантлар ва бошқа моддалар нафақат мазали ва тетиклантирувчи, балки фойдали ва даволовчи хусусиятларга ҳам эга. Танангизнинг зарарланган қисмига чой баргларини сиқиб қўйинг, натижада шишиш камроқ бўлади, қон тўхтайди ва оғриқ камаяди.
Оёқларнинг терлаши
Оддий қора чой оёқларнинг терлашига қарши уй шароитидаги энг оддий ва самарали усул ҳисобланади. Танин кислотаси бактерияларни ўлдиради, шу билан терлашнинг олдини олади ёки камайтиради. Демак, 10 дақиқалик чойли ванна билан барча муаммоларингиз ҳал!
Милклардаги қон кетиши ва яллиғланиш
Худди шу танин кислоталари милклардаги қон кетишини тўхтатишга ва яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради. Ишлатилган совуқ чой пакетларини милкларингизга жойлаштиринг ва 10–20 дақиқага қолдиринг. Бундан ташқари, оғзингизни чой билан чайишингиз мумкин, бу яллиғланишнинг олдини олади, оғиз бўшлиғини бактериялардан тозалашга ҳам ёрдам беради.
Конъюнктивит
Кўзларингизда қизариш, қичишиш, яллиғланиш ҳолатлари кузатиляптими? Чой барглари сизга бу масалада ёрдам беради. Уларни 10–15 дақиқа кўз қовоқларингизга қўйинг ва дарҳол фойдасини сезасиз. Ушбу муолажани бир кунда 3–4 марта такрорланг.
Фото: Google Photos
Аллергия
Кунига бир неча стакан чой ичиш аллергия аломатларининг камайишига ёрдам беради. Чой таркибидаги яллиғланишдан ҳимоя қилувчи фойдали моддалар сабабли аллергиянинг намоён бўлиши камаяди.
Диарея
Қора чойдаги танинлар диареяда ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Лекин бу ҳолатда таркибида кофеин мавжуд чой ичиш мумкин эмас. Чунки кофеин танани сувсизлантиради, бу эса диарея касаллигида тавсия этилмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди