Фото: Freepik
Инсон диққатни ошириб, эслаб қолиш ва иш самарадорлигини яхшилаш учун турли усулларни синаб кўришга ҳаракат қилади. Мия фаолиятини яхшилайдиган табиий ва синтетик бирикмалардан иборат ноотропларга бўлган талаб шу сабаб ҳам кундан кунга ортиб бормоқда. Ноотроп қўшимчалар сотувда кўп бўлгани билан айрим ичимликлар унинг ўрнини боса олиши мумкин. Уларнинг энг яхшилари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Қаҳва
Қаҳва энг машҳур ноотроп ичимлик ҳисобланади. Кофеин ва хлороген кислотага бой бўлган қаҳва мия фаолиятини яхшилайди. Кофеин диққатни оширади ва хотирага ижобий таъсир қилибгина қолмай, Альцгеймер касаллигининг олдини олади. Уни кунига 400 миллиграмм (тахминан, 4 финжон)гача ичиш зарарли бўлмайди.
Кўк чой
Кофеин миқдори қаҳвадагидан камроқ бўлгани билан ушбу ичимлик ноотроп бирикмалар l-теанин ва галлат эпигаллокатехинни ўз ичига олади. Тинчланишга ёрдам берадиган l-теанин кофеин билан бирга диққатнинг ошишига ёрдам бериши тадқиқотларда аниқланган. У мияга ижобий таъсир қилиб, нейродегенератив касалликларда яхши самара бериши мумкин.
Комбуча
Қора ёки кўк чой, шунингдек, мева ва ўсимликлардан тайёрланадиган мазкур ичимлик истеъмолидан кейин ичакларда фойдали бактериялар, яъни пробиотиклар кўпаяди. Ичаклар фаолиятининг яхшиланиши эса мияга ҳам таъсир қилмай қолмайди.
Апельсин шарбати
C витаминига бой бўлган апельсин шарбати мия фаолиятига таъсир қилади. Ўтказилган тадқиқотларда C витаминига бой маҳсулот истеъмол қиладиган кишиларнинг диққати, хотираси ва фикрини ифода қилиши бошқалардан яхшироқ бўлиши аниқланган. Аммо ушбу ичимликда шакар апельсиннинг ўзидан ҳам кўпроқ бўлгани боис меъёрга амал қилишни билиш керак. Юрак касалликлари ва иккинчи турдаги қандли диабет келиб чиқиш хавфининг олдини олиш учун эса шунчаки ушбу меванинг ўзини истеъмол қилган яхши.
Черника шарбати
Ўсимлик полифенолга бой экани сабаб ҳам черника мия фаолияти яхшиланишига ижобий таъсир қилади. Антиоксидантлар бисёрлиги учун ҳам ушбу мевани таомномага киритиш тавсия қилинади.
Лавлаги шарбати
Лавлаги ҳужайраларни кислород ва қон билан таъминлайдиган нитратга бой саналади. Ушбу жараён мия ва унинг нутқ, ўрганиш ва мураккаб қарорларни қабул қилишга жавоб берадиган қисмлари фаолиятида муҳим роль ўйнаши мумкин.
Кефир
Пробиотикларни ўз ичига оладиган кефир ичаклардаги фойдали бактерияларнинг кўпайишига ҳисса қўшиб, бу билан мия фаолияти яхшиланишига ҳам таъсир қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Бир гуруҳ фуқаролар хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилмоқчи бўлгани аниқланди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди