19:23 / 22.02.2021
2 558

Қайси касалликларда чойдан тийилиш тавсия этилади?

Қайси касалликларда чойдан тийилиш тавсия этилади?
Фото: «Домашний очаг»
Чойнинг қора, кўк ва бошқа навлари соғлиқ учун жуда фойдали ҳисобланади. Дарҳақиқат, у юрак-қон томир тизми, қондаги қанд миқдорини назорат қилишга ёрдам берувчи, ҳаттоки, метаболизмни яхшилашга ва ёш билан боғлиқ когнитив касалликлар хавфини камайтирадиган антиоксидантларга бой. Шифокорлар кунига 2-3 стакан чой ичишни тавсия қилади.

Аммо сурункали ёки ёки бошқа касалликларга дуч келинса, чой ичмаган маъқул. Шунинг учун қайси касалликларда чойни камроқ ичишга тўғри келишини билиб қўйиш керак.

Буйраклардаги тош
Кўк чой таркибида кўплаб оксалат кислота тузлари мавжуд. Агар кўк чой мунтазам равишда ичилса, организмда тузлар кўпайиб, буйрак ёки ўт пуфагида тошлар пайдо бўлишига олиб келади. Ушбу ҳолатдан азият чекаётганлар бўлса, кўк чой аҳволни ёмонлаштириши мумкин.

Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси
Қора ва кўк чой таркибидаги теофиллин моддаси фосфор кислота бирикмасини ишлаб чиқаришни тўхтата олади. Бу эса ошқозон кислотаси секрециясининг кучайишига олиб келади. Бу ўз навбатида ошқозон яраси пайдо бўлишига ва мавжудларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Атеросклероз ва гипертония
Кўк чой таркибида кофеин миқдори қаҳваникига қараганда анча юқори. Бундан ташқари, теофиллин моддаси қўшимча огоҳлантириш бўлиши мумкин. Ушбу моддалар биргаликда яриммия қобиғини фаолроқ ишлашига ундайди. Бу эса қон томирларининг торайишига олиб келади. Натижада қон босимининг ошиши ва қонда тромблар пайдо бўлиши мумкин.

Остеопороз
Аслида, 50 ёшдан кейин кучли чой истеъмолини чеклаш керак. Бу ёшда чой кальцийни ювиб ташлаши туфайли суяклар мўртлашади. Чой таркибидаги фтор суякларда тўпланиб, уларни янада заифлаштиради. Аммо остеопороз билан оғриган беморлар ёшига ҳам қарамасдан чой ичмаслиги керак.

Камқонлик
Чой темир моддасини озуқалардан ажратиб олади ва унинг организмга сингишини сусайтиради. Айниқса, у овқатдан сўнг дарҳол ичилса. Ушбу хулоса 2011 йилда Калифорния университети мутахассислари томонидан қабул қилинган. Шунинг учун камқонлик ташхиси қўйилган бўлса, чой ичишдан бош тортиш ёки ҳеч бўлмаганда овқатдан сўнг дарҳол ичмаган маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси касалликларда чойдан тийилиш тавсия этилади?