13:00 / 28.02.2021
3 023

Ёнғоқ бевақт ўлимдан асрайди

Ёнғоқ бевақт ўлимдан асрайди
Фото: «Mrfilin.com»
Ёнғоқ истеъмол қилиш 50 ёшдан ошган аёлларда юрак-қон томир касалликлари ва деменция туфайли бевақт вафот этишдан халос этади. Чунки унинг таркибида кўп миқдорда ўсимлик оқсили мавжуд. Тадқиқот натижалари «Journal of the American Heart Association» журналида чоп этилган.

Олимлар ҳайвон, шунингдек, ўсимлик оқсилини истеъмол қилиш даражасига қараб тажриба иштирокчиларини беш гуруҳга (квинтили) ажратишди. Маълум бўлишича, ўсимлик оқсилини кўп истеъмол қиладиган аёлларда биринчи квинтил иштирокчилари билан таққослаганда сабабидан қатъи назар ўлим хавфи тўққиз фоизга камайган, ўлим хавфи юрак-қон томир касалликларидан 12 фоизга ва деманциядан 21 фоизга камайган.

Қайта ишланган қизил гўштни кўп истеъмол қилиш деменциядан ўлиш хавфини 20 фоизга оширган. Қайта ишланмаган гўшт, тухум ва сут маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш эса юрак-қон томир касалликларидан ўлиш хавфини 12, 24 ва 11 фоизга оширган.

Мутахассислар қизил гўшт, тухум ёки сут маҳсулотлари ўрнига ёнғоқ истеъмол қилиш алмаштирилган оқсил турига қараб барча сабаблар туфайли ўлим хавфини 12-47 фоизга камайтиришини аниқладилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёнғоқ бевақт ўлимдан асрайди