07:30 / 07.03.2021
2 985

Гўшт емасликнинг зарарли жиҳати аниқланди

Гўшт емасликнинг зарарли жиҳати аниқланди
Фото: «Wikimedia»
Олимлар гўшт ва сут маҳсулотлари истеъмол қилинишини инкор этувчи вегетарианликдан инсоннинг суяклари зарар кўриши мумкинлигини маълум қилишди.

Тадқиқот ўтказилиб, тенг ярми гўштхўрлар, тенг ярми ўсимликхўрлардан иборат 72 кишининг товон суяклари ультратовушда ўрганилган. Шунда суякларнинг ҳолатини кўрсатувчи 12 хил маркер аниқланди: А ва В6 витаминлари, лизин, лейцин, омега-3 ёғ кислоталари, Р селенопротеини, йод, кальций, магний ва бошқа моддалар.

Олимларнинг хулосасига кўра, гўштсиз овқатланиш охир-оқибат суякларнинг мўртлашувига олиб келади. Тадқиқотчилар аниқлашларича, фақат ҳайвон маҳсулотларида мавжуд бўладиган озиқ моддалари етишмовчилиги оқибатида веганлар (вегетарианлар)нинг суяклари мўртроқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гўшт емасликнинг зарарли жиҳати аниқланди