13:03 / 26.03.2021
2 659

Ошқозон ости безига зарар етказадиган ичимликлар маълум қилинди

Ошқозон ости безига зарар етказадиган ичимликлар маълум қилинди
Фото: Elements.envato
Эндигина узилган меваларнинг шарбати организмга фойдадан кўра, кўпроқ зарар келтиради. Бу каби шарбатни мунтазам ичиш ундаги «суюқ шакар»нинг кўплиги боис ошқозон ости безини чарчатади. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори Алексей Ковалков ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Tengrinews.

Диэтологнинг огоҳлантиришича, бу каби ширин ичимликни беш-олти йил давомида мунтазам ичган инсонда қандли диабат юзага келиши мумкин.

Профессорнинг сўзларига кўра, шакарли мевалар шарбати газли ичимликлардан ҳам хавфлироқ. Шифокор шарбат орнига меванинг ўзини ейишни тавсия қилган. Масалан, апельсин шарбатини ичиш ўрнига, уни бутунлигича истеъмол қилиш фойдалироқ.

Таъкидланишича, меъёрда истеъмол қилинган ва зарарли кўрсатмалари бўлмаган меваларнинг фақат фойда келтиради. Шарбатлар ва ундан бевосита тайёрланаётган мевалар турлича ҳазм бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ошқозон ости безига зарар етказадиган ичимликлар маълум қилинди