15:00 / 08.05.2021
1 381

Голливуд актрисаси Шерон Стоун инсульт ва клиник ўлимни бошидан ўтказганини сўзлаб берди

Голливуд актрисаси Шерон Стоун инсульт ва клиник ўлимни бошидан ўтказганини сўзлаб берди

Фото: «Film.ru»
Таниқли Голливуд актрисаси Шерон Стоун Good Morning Britain шоусида 2001 йилда инсультни бошидан ўтказганини сўзлаб берди, деб ёзади «Film.ru».

«Клиник ўлим бўйича тажрибам бор ва одамлар ушбу ҳолатни турлича изоҳлайди. Айримлар илмий нуқтаи назардан муҳокама қилса, баъзилар диний тарафдан. Мен иккала версияни ҳам ҳисобга оламан», — дейди Стоун.

«Бу мен билан содир бўлганида одатда одамлар гапирганидек туннель охиридаги ёруғлик ва ўз танангизни тарк этаётганиз каби ҳолатларнинг барчасини ҳис қилдим. Менгача кетиб бўлган инсонлар билан мулоқот қилаётгандек эдим гўё. Бу қандайдир эфемер ҳиссиёт: бизда диаолог йўқ эди, аммо мулоқот қилаётгандек бир-биримизни тушунардик», — дея ойдинлик киритади актриса.

Стоун, шунингдек, шахсий шифокори суткалаб унинг организмига синтетик героин юборгани ва мияда диагностик операция ўтказишдан қоладиган эҳтимолий оқибатларни тушунтиришдан бош тортганини эслаб ўтган: «У People журналидан факс олганини бақирарди. Шу онда уни ишдан ҳайдашимга тўғри келишини тушундим, чунки уни мижозининг миясидаги операциядан кўра, факс қизиқтирар эди».

Актриса инсультга боғлиқ бошқа хотираларини 2021 йилнинг март охирларида нашрдан чиққан The Beauty of Living Twice мемуарларига ёзган. Китобнинг бир неча бобини у карьерасида содир бўлган жинсий зўравонликлар ва бунинг Голливудда нормал ҳолатга айланганига бағишлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ҳаёт тарзи » Голливуд актрисаси Шерон Стоун инсульт ва клиник ўлимни бошидан ўтказганини сўзлаб берди