19:18 / 12.05.2021
2 983

Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор?


Фото: Freepik
Барчага болалигидан яхши маълум бўлган карам таркибида деярли барча витаминлар, ҳатто ошқозон учун муҳим бўлган U витамини, фитонцидлар, ферментлар ҳамда минерал моддалар мужассам.

Ушбу маҳсулот организмдаги деярли барча тизимлар саломатлиги ва фаолияти учун аҳамиятли бўлган табиий антиоксидант C витамининг кони ҳисобланади. Организмдан токсинларни чиқаради, ҳужайраларни шикастланишдан сақлайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

Тадқиқотларда аниқланишича, C витамини организмда терининг таранглиги, соғломлиги ва тиниқлигига жавоб берадиган коллаген ишлаб чиқарилишини тезлаштиради. Антиоксидантлик хусусиятига эга экани ҳисобига C витамин организмда яллиғланиш жараёнининг келиб чиқиши ва ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади.

Карам кўриш қобилиятининг сусайиши ва катаракта хавфини камайтириш хусусиятига эга бўлган каротиноидлар — лютеин ва зеаксантиннинг кони саналади. Кечаси кўриш қобилиятининг ёмонлашиши А витамин танқислиги билан боғлиқ бўлади. Карамда эса организмда А витаминига айланадиган бета-каротин бисёр бўлади.

Фото: Harper’s Bazaar
Таркибидаги калий, кальций ва магний когнитив қобилиятни яхшилайди, юрак мушакларини мустаҳкамлаб, қон босимини меъёрлаштиради. Кемпферол эса яллиғланишни бартараф қилиб, аллергик реакцияларнинг олдини олади.

Парҳез маҳсулоти ҳисобланган карамнинг 100 граммида 30 ккал бўлгани сабаб ҳам шифокорлар вазн ташламоқчи бўлганларга ушбу маҳсулотни рационга киритишни тавсия қилади. Бир қанча фойдали хусусиятларига қарамай, карамнинг хоми қоринни шишириши мумкин. Термик ишлов берилганда эса шишишга ҳисса қўшадиган ҳужайралар парчаланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор?