Фото: Cosmopolitan
Харидлар муваффақиятли бўлиши учун оқилона фикр юритиш керак. Қуйида эса қандай қилиб беҳуда вақт ва пул сарфламаслик ҳамда фойдасиз харидлардан қочиш кераклиги ҳақида маълумотлар билан танишиш мумкин.
Биринчи дуч келган дўкондан харид қилиш
Бу дангасаликнинг ҳам белгиси. Бирор нарса сотиб олишдан аввал бир неча дўконларни айланиб чиқишга эринчоқлик қилмаслик зарур. Шундагина сотиб олиниши керак бўлган буюм ассортиментини томоша қилиш ва уларни таққослаш имкони пайдо бўлади. Агар савдо марказларида юриш ортиқча жисмоний иш бўлса, у ҳолда онлайн харид қилиш ҳам мумкин. Фақатгина онлайн савдода каталогларни кўриб чиқиш учун кўпроқ вақт сарфланади.
Керакли буюмлар рўйхатини тузмаслик
Дўконга кирган заҳоти ҳар ким ҳам нима сотиб олиш кераклиги ёдидан чиқиб, бутунлай кераксиз нарсаларни харид қилади. Бу ҳам энг катта камчилик бўлиб, аслида нима керак ва нима муҳим эмаслиги ҳақида яхшилаб ўйлаб, режа тузиб олиш зарур. Балки харид қилиниши керак бўлган нарсалар рўйхатини ҳам тузиш керак. Ушбу усул пулни тежашга ва харид чоғида кераксиз нарса сотиб олмасликка ёрдам беради.
Қиммат дегани яхши дегани эмас
Ҳақиқатан ҳам айрим нарсалар баҳосига яраша сифатли бўлади. Аммо доим ҳам шундай бўлади дегани эмас. Аксарият ҳолларда сифатли нарсалар ҳам арзон бўлиши ва бу билан пулни тежаш ҳам мумкин. Керакли кийим, масалан, оддий оппоқ футболка харид қилиш учун машҳур бренд номига эътибор бериш тавсия этилмайди. Шунчаки, оқ ва пахта матоли футболкалар ҳам улардан деярли фарқ қилмайди. Аммо бу борада пул тежалади.
Трендларни кузатиб бориш
Ҳеч қачон кийим-кечакларни замонавий бўлганлиги учун сотиб олмаслик керак. Аввало, ташқи кўринишга мослиги ва қулайлигига эътибор қаратиш зарур. Мисол учун, елка қисми ҳажмли бўлган блузкалар елкалари кенг ва гавдали қизлар учун тўғри келмайди. Улар қоматни янада хунукроқ кўрсатиб қўйиши ҳам мумкин.
Янгиликларни синаб кўришдан қўрқиш
Дўкондан доим одатдагидек либос сотиб олиш ҳам яна бир камчиликдир. Янги услубни синаб кўришдан чўчимаслик зарур. Чунки хатолар туфайли инсон ўз устида ишлайди ва тажрибалар орттиради. Бу нарса мос келмайди, деб олдиндан қарор чиқаришга шошмаслик керак. Масалан, ҳамиша қора ёки жигарранг кийим кийишни одат қилган қизлар ўзини ёрқин ранглардаги либос билан ўзгартириб юбориши мумкин. Бу каби тажрибалар фойдали бўлиб, шахсий услубни шакллантиришга ёрдам беради.
Ўлчамга мос кийим танлаш
Одатда кийимларга бир хил ўлчам ёзилса-да, аслида улар тубдан фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун рақамларга эмас, балки уни танада қандай туришига аҳамият бериш зарур. Чунки баъзи ҳолларда бир хил ўлчамли кийимларнинг бири тор, иккинчиси эса аксинча ҳам бўлади. Натижада мос келмаган кийимлар гардеробни тўлдириб туришдан бошқасига ярамайди.
Тўпламлар ҳақида ўйламаслик
Кийим сотиб олаётганда, уларни нималар билан кийиш ҳақида ҳам фикр юритиш лозим. Масалан, харид чоғида сариқ рангли блузка ёқиб қолган бўлиши мумкин, аммо гардеробда у билан мос келувчи ҳеч нарсанинг бўлмаслиги блузкани мутлақо фойдасиз кийимга чиқаради. Эҳтимол, гардеробнинг юқори қисмидан яна бир неча шу каби кийимлар ҳам жой олиб улгургандир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...