Фото: Freepik
Фойдали ва зарари йўқдек туйилгани билан мутахассислар айрим маҳсулотларни оч қоринга истеъмол қилмасликни маслаҳат беради.
Қандолат маҳсулотлари
Булочка ва бошқа оширма хамирдан тайёрланган ширинликлар таркибидаги хамиртуруш ошқозон деворларига таъсир ўтказиб, қорин дам бўлишига сабаб бўлади.
Ширинликлар
Ширинлик егандан кейин инсулин ажралиши жадаллашади ва бу ошқозон ҳазм тизимида муаммо келиб чиқишига сабаб бўлиши, оч қоринга еганда қандли диабетга олиб келиши мумкин бўлади.
Йогурт ва бошқа нордон сут маҳсулотлари
Ошқозондаги кислота барча фойдали бактерияларни йўқ қилиши сабаб ҳам мазкур маҳсулотларни ҳам оч қоринга ейиш тавсия қилинмайди.
Нок
Ичаклар фаолияти учун жуда ҳам фойдали ҳисобланган клетчаткани ўз ичига оладиган нокни оч қоринга ейиш керак эмас. Ошқозон бўш вақти ейилса, ошқозонга оғирлик қилиши ва унинг шиллиқ қаватига зарар етказиши мумкинлиги сабаб ҳам уни десерт сифатида истеъмол қилиш энг яхши вариант.
Помидор
Помидор таркибида ошқозонда яра пайдо бўлишигача олиб келадиган кислота мавжуд.
Банан
Кунни магнийга бой бўлган банан билан бошлаш тавсия қилинмайди. Гап шундаки, организмга жуда ҳам тез сингадиган магний юрак мушаклари учун ортиқча хавф бўлиши мумкин.
Бодринг ва бошқа яшил сабзавотлар
Кунни салат, айниқса хом сабзавотлар билан бошлаш тавсия қилинмайди. Гап шундаки, сабзавотлар шундоқ ҳам секин ҳазм бўлади, ошқозонда етарлича суюқлик ажралмаган бўлса ҳазм жараён яна-да қийинлашиши мумкин.
Дўлана
C витамин етишмаган кишиларга дўланадан тайёрланган компот ёки дамлама ичиш тавсия қилинади. Аммо уни оч қоринга истеъмол қилиш кислотани кўпайтириб юбориши мумкин.
Сут ва пишлоқ
Оқсилга бой маҳсулотлар клетчаткалар билан қўшилгандагина яхши самара беради. Акс ҳолда организм протеинни парчалаб, кераксизга чиқаради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...